TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4031

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views3,580Post view count
PostedSep 1309/13/2024, 03:46 AM
Post content

Post content

Совет Иттифоқи бизга нима қилиб берди, дейдиганларга. Яқинда бир йигит Аҳмаджон Одилов ҳақида менга ёзганди, афсус, жавоб беришга улгурмагандим. Ўша маълумотни қисқа қилиб берсак. ГКЧП пайтида ёки ўша даврда Одилов Каримовга айтган экан, ҳозир бориб Москвани қўлга олайлик, бўлмаса булар Иттифоқни парчалаб, Ўзбекистондан 70 йил қурилган бойликларни ташиб кетади, деб. Демак, Одилов ўша даврни яхши ҳис қилган, тўғри баҳолаган. Айтганидек ҳам бўлди, давлат, иқтисодиёт, маданиятимиз талон-тарож қилинди.