Post content
Шу ўринда эркак ва аёллар мулоқотидаги фарқларни кўриб чиқайлик. Эркаклар ўз коммуникацияларида иложи борича кўпроқ ва аниқроқ маълумот алмашишга ҳаракат қилишади. Бу ерда суҳбатни (матнни) информацияга бойлиги муҳим, айнан нима дейиляпти, қандай эмас. Аёллар эса мулоқот қилганда хабарнинг ичидаги маълумотига эмас, балки ҳиссий юкламасига эътибор қаратишади. Нима эмас, қандай айтилгани муҳим. Энг таъсирчан коммуникатор-ораторлар ушбу иккала усулни бирлаштиради. Бундай инсонлар ноёб бўлади. Бир танишим шундай ёзарди. Ҳикоялари жуда таъсирчан эди. Бироқ, ҳозирда ушбу ишни ташлади. Аслида, уста одам ўзига керак модалликда (информационми, руҳий-ҳиссийми) ёки уларнинг қоришмасида ижод қила олиши ва хабарни тушуна олиши лозим бўлади. Масалан, бир неча йил олдин турли рангдаги террор тўлқинлари ҳақида ёзгандим — кул ранг, пушти, қизил, деб. Мақолада фарқли спецназ активларининг урушдан ярим ой олдин босқичма-босқич ҳаракатга киритилиши схемаси тасвирланган эди ва бу схемани айнан тушуниш лозим эди, аммо одамлар буни қандайдир мажозий маънода талқин қила бошлашди. #h