Post content
—Аё, беклар, фақирларни Кўп ҳам туртманг ўз юртида. —Ким тегинди, юраверсин. —Сизни элга фидо ўйлаб Тинмай армон ўстирдида. —Манглайидан кўраверсин. —Ўз Ватани, ўз бойлиги, Ўз ризқидан бермайсизми. —Ваъда бердик, етмайдими. —Ер юзига тарқаб борар, Ҳолини бир сўрмайсизми. —Ундан нари кетмайдими... —Сизлар пешво, кўп айтарсиз Халқ деб тинчдан кечганингиз. —Мадҳ айласин, алқасин. —Лек айтмайсиз эл кўзи-чун Ёлғон қасам ичганингиз. —Билдирмасдан қарғасин. —Минглаб қонун жорий қилиб, Нечун амал қилмайсизлар. —Амал қилсак чиқармиди. —Сабр тўлган коса бир кун Ёмон синар, билмайсизлар. —Элнинг ҳадди сиғармиди. —Ўғри урган карвон мисол Бор бисоти тугаб борар... —Яшайверсин, ватан мана. —Бир кун одил судлов бўлса, Эл ҳаққини сўраб борар! —Худосига айтсин ана... © Нажмиддин Эрматов