TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4077

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views728Post view count
PostedSep 2509/25/2024, 06:39 AM
Post content

Post content

Бу мақолаларни ҳаётда ўз ўрнимни аниқлаб, белгилаб олиш учун ёзаяпман; бир генерал мажлисларни «где мы находимся и куда наступать», деб бошлар экан. * * * Шимолда қурилаётган "Янги Хазария" лойиҳаси, Хитойдан келаётган ва ҳудудларимиздан ўтаётган савдо вектори, Британия (ва бошқа империялар) регионга бўлган қизиқиши контекстида Ислом нима деган саволга жавоб бериб кўрайлик. Янги Хазария анча йиллардан бери пишиб келаяпти. Чор Россияси тугатилиб, ўрнига Совет Иттифоқи пайдо бўлгани ушбу концепциянинг барпо бўлишини орқага сурди. Лойиҳа хазар Брежнев даврида секин-аста кучга кира бошлади. Лекин Ғарбчилар ва бошқа фракциялар билан кескин жанг ҳам бўлди (“ўзбек иши” орқали хазарлар кучи кесилди, хазарлар Куусинен шогирди бўлмиш ва хазарларга қарши ҳаракат қилган Андроповга суиқасд уюштирди ва ҳ.к.). Иттифоқ парчаланиши яна ушбу структуранинг қад кўтаришига тўсқинлик қилди; умуман олганда Каримов Иттифоқни сақлаб қолмоқчи бўлди, "Кибернетика" институтидагилар эса мустақиллик учун ҳаракат қилди. Чечен урушлари айнан ушбу лойиҳага, хазарларга далда эди. Кейин Ўрта Осиёни ўз орбитасига қўшиш ҳаракатлари бошланди, Россия компаниялари унгача ёпиқ бўлган Ўзбекистон иқтисодиётига кириб келди, бошқарув моделлари олина бошланди, у ёғи конлар ва қазилмалар ва ҳ. к. Албатта, кучлар ва лойиҳалар бир бири билан рақобатга кирган, – Янги Арманистон, Янги Иерусалим... Бир томонда французлар, бир томонда АҚШ ва Хитой. Хазарлар эса инглизлар билан ҳамкорликда ўз ишини давом этаяпти, исмоилийлар билан иттифоқ тузишган. Мусулмонларнинг ҳолати қандай? Тактик даражада биз ҳеч киммиз. Ўзбеклар ош устида йиғилади, деган гап, ўзбекларга фақат ош устида йиғилишига рухсат берилган, деб тушуниш керак. Қизларимиз нима учун ўта юқори даражада келин қилиб тарбияланади? Бу ўғилларни спецназ ё қори қилиб тарбиялай олмасликнинг ижтимоий компенсациясидир. Бир киши Мисрдан қайтиб келди, 4-5 йил йўқ бўлиб кетганди, Тошкентда бизнеси ҳам бор эди. У ерда ўғлини қори қилиб, араб тилига ўргатиб қайтибди. Тирикчилик учун таксичилик қилибди. Оператив жиҳатдан ҳам маневрга жой йўқ – ўрта муддатли режалар туза олмаймиз, моддий ва молиявий бойликлар аккумуляция қилишга иложи йўқ ва ҳоказо. Стратегик жиҳатдан ҳам режаларимизни биз учун бошқалар тузади. Мадраса, деб, ўзининг мактабини тиқиштиради. Бу ерда ҳижжалаб ёзиб ўтиришнинг ҳожати йўқ, – ҳамма нарса кўриниб турибди, 2016 йилда домлалар рухсат этилиши керак бўлган диний эркинликлар рўйхатини тайёрлашганида, каламушлар юрт сўраяптими, дегандим. Яъни, тактик, оператив, стратегик даражаларда на ресурсимиз, на механизмлар йўқ бўлиши мумкин, лекин улардан юқори бўлган сиёсий даража Ислом устундир. Замонавий европалашган ойдинларимиз, элита вакилларимиз ўзбек тилида ёзувчи “диний” блогерларнинг аудиториясини ҳеч қандай сабабсиз катта деганда, улар Исломни айнан дин, деб билишади. Дин деганда ритуалларни (чул-чул хасса, гўрга тиқиш, Қуръон ўқиб бериш) тушунишади, бувисининг паранжиси улар учун дин. Европада христианлик бир йилда бир қадимги черковда йиғилиб, Бахнинг симфонияларини тинглаш, деб тушунилади, аммо агар Ислом бу сиёсий платформа, деб қараладиган бўлса, унда ҳалиги диний олимларнинг машҳурлигини тушунса бўлади, чунки улар айнан муқобил сиёсий платформа таклиф қилиб келади. Шунинг учун шайх ҳам диний арбоб эмас, сиёсий фигура эди, масалан. Ислом бу сиёсат, деган постулатдан келиб чиқадиган бўлсак, Жаслыкда сиёсий ва диний маҳбуслар йўқ қилинган деган гапдаги диний маҳбусларни ҳам сиёсий банди, деб тушуниш лозим. Албатта, оила институтига эга чиқаётган, ҳужра, масжиду-мадрасаларга эга чиқаётган кучлар диннинг ўзини ҳам ўзлаштиришга ҳаракат қилмайдими..? Қолаверса, айнан Ислом ҳокимият, иттифоқ ва ташшаббусларнинг легитимизациясини (ҳаллолланишини) таъминлайди – ҳудди мусулмон, деярли мусулмон ва умуман мусулмон бўлмаган шахслар Булғор Ислом академияси фонида расмга тушгани каби.