TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4078

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views787Post view count
PostedSep 2509/25/2024, 06:39 AM
Post content

Post content

Лекин Булғор қоя бўлса, Бухородаги Мир Араб мадрасаси бир баланд тоғ. Тўғри, умуман олганда дунёвий институтлар билан солиштирганда ҳар йили ўқишга оладиган талабалар сони ҳам ҳеч қанча эмас, ўрта мактабнинг бир синфичалик, масалан, бир-неча йил олдин Ҳиндистоннинг бир вилоятида ҳинд миллатчилари 700 та мадрасани ёпиб юборган эди, мадрасаларимизнинг статуси ҳам касб-ҳунар техникумлари, ПТУлар даражасида, молиялаштирилиши ҳам шу каби; битирувчилари қаерда ҳам ишлай оларди? Ҳудди қамоқхонадаги ҳунар марказини битирувчилари каби, ҳақ-ҳуқуқларда чекланган... Ëки 1994 йили мадрасада устозларни кўрган эдик, ўша куни пешиндан кейин ўқитувчилардан бири бозорда картошка сотаётганди, нима қилсин, тирикчилик. Яъни, сағал нолдан юқорироқ даражада ушлаб турилган бир муассаса. Лекин нима бўлганда ҳам, ушбу мадрасанинг, ушбу ҳудуднинг рамзий аҳамияти бор. Қадимда Қозонда мулло деб, Бухорода ўқиганларни айтишар экан. Ëки Рамзан Қодиров айтиб берганидек, 95 йили уриш бошланганда отаси Аҳмад Қодиров Мир Арабда устози бўлган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга телефон қилади. Маслаҳатлашиб, устоз-шогирд Россияга қарши уруш эълон қиворишади. (Эътибор берсанглар, 2022 йил февралида бошланган Россия ва Украина урушини ҳеч ким уруш, деб эълон қилишга журъат қилолмаяпти, на Украина, на Россия, чунки уруш дейилса, жанг давридаги халқаро ҳуқуқий нормалар ишга тушади, турли иқтисодий, сиёсий, ҳарбий натижаларга олиб келади, энг камида газопровод ёпилиши керак бўлади, ва ҳоказо). Хуллас, Бухоро бу Бухоро – Қадимги Миср ёки Қадимги Рим қалбаки бўлиши мумкин, лекин Минораи Калон қанчадан қанча империя ва қиролликларни легитимизация қилувчи символдир. Шунинг учун инглизлар тўғридан тўғри, қолаверса, Уммон, Қатар ёки исмоилийлар орқали ушбу ҳудуд, шаҳар ва символларга яқин бўлмоқчи (шу жумладан қадимий қўлёзмалар билан танишмоқчи бўлади, кутубхоналарга киришни истайди). Хитойликлар ҳам ўз "мусулмон"ларини юборишяпти. Яъни, Ислом бу сиёсий даражадаги феномен. Сиёсат эса ҳаётимиздаги муҳим ва иккиламчи унсурларни ажратишга ёрдам беради. Масалан, Иккинчи тўлқин муассасаси бўлган ўрта мактаб эскирди, унинг мазмуни ва шакли унчалик аҳамиятга эга эмас. Келажакда бизни нима кутаяпти, биз билмаймиз. Лекин мактаб формаси ўта аҳамиятли – айнан униформа орқали қизлар замонавий корпоратив дунё хизматчиларига ёки анъанавий оила аъзосига айланади. Бунда ҳам "диний қатлам" аъзолари деб танилган фуқаролар фаол бўлишди. 2021 йил баҳорида Тошкентдаги Сквер майдонида амалга оширилган провокацияни эслайлик. У ерда ҳам айнан сиёсий ҳодиса юз берди. Лекин халқ анча савияси ошгани сезилди – фитнага учмади. Шу ўринда Ислом адолат учун курашадими, адолатни энг муҳим, деб биладими, деган саволга жавоб бериб кетайлик. 2009 йилда бир амалдор билан суҳбатлашиб қолгандим. Кабминга қандайдир сўровнома кирса, ишлар тескарисига буриб юборилар экан, яъни, ҳалиги масала адолатсиз равишда ҳал қилинар экан. Йўқ, адолат ўта мураккаб тушунча эмас, ўша кабминдаги қайсидир жуҳуд нима қилишни билган, демак адолатли бўлишни ҳам англайди. Ëки одамларни уйидан, еридан ҳайдаш учун уларни итларга талатишмоқда эди, спортсменлар билан қўрқитишаётган эди. Ҳозир эса "реновация" тушунчасини киритишди (2024 йил июл). Яъни бизнинг олигархларимиз ва янги бойларимиз ҳам адолат нималигини билишади. Йўқ, адолатни ўзларинг таъминланглар, бир-иккита китоб ўқисаларинг, оқни қорадан ажратадиган бўласанлар. Ëки намозхон танишларим, банк-молия соҳасидаги катта мутахассислар "Исломий молия ишламайди", деб ишонтирмоқчи бўлишса ҳайрон қоламан. Банк тизими, молия тизими замонамизнинг энг адолатсиз механизми эмасми? Ислом аввало маъноларни белгилайди, яъни маънавият деганда маъноларни тушунишимиз керак, лекин "маънавият" сўзини "одоб-аҳлоқ" билан алмаштирдик. Бориб-бориб, сийқасини чиқариб юбордик, "маънавиятчик", деган паразит роллар пайдо бўлди. Йўқ, ўша Совет Иттифоқида ҳам адолат бўлган, аҳлоқ бўлган. Биз айнан маъноларни ўзимиз белгилашимиз керак, мустамлака қилишганда бизни маънолардан узоқлаштиришган. "Смысл"ларга ким эга чиқса, ўша ғолиб келади. Ислом билан эса маъноларга эриша оламиз.