Post content
Масалан, нимага Путин аёлларга 8 фарзанд кўришга ундаяпти? Нима сабабдан аёллар шунча йил туғмади? Чунки маъно кўришмаган эди. Хитой ўрта класс фуқаролари ҳаётга бефарқ бўлиб қолишган, бу ерда ҳам маъно йўқолган, маъно бузилган. Масалан, Чор Россияси Туркистонни босиб олгандаги шарқшунос олим Николай Петрович Остроумов устози бўлмиш ва Исломга қарши кураш илмий методологиясини ишлаб чиққан Қозон университети профессори Николай Иванович Ильминский орасидаги суҳбатда, туркистонликларни нима қиламиз, дейилганда, уларни чала мусулмон, чала насроний ва чала ўрис қиламиз, деб келишилган экан, шунда Туркистон тузем аҳолисинидан мустамлака қилиб фойдаланиш мумкин бўлган. Шу тариқа келажакдаги ўзбек, тожиклар, қозоқлар ўз юртида ёввойи аҳоли даражасига тушурилган. Буни нимага ўхшатаман? Ковид даврида Мексикага кўчиб кетган ўзбекистонлик рус аёл ёзаяпти: – Биз мексикаликларни оқ танли европаликлар, деб фараз қилардик. Лекин бу ерда донғи чиқмаган, кўринмайдиган бироқ кўпчиликни ташкил қиладиган маҳаллий ҳиндулар ҳам бор экан. Бу менга Ўзбекистон ва ўзбекларни эслатди, дейди. Ислом айнан ҳалиги қатламни маданийлаштиради, ўз ҳаққини танишга имкон беради, уларни оддийгина олигополия қилиб бошқариш қийин бўлиб қолади. Ва колонизаторлар биздан ўғирлаши мумкин бўлган энг қимматбаҳо мулк айнан Ислом илмидир.