TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4097

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views1,330Post view count
PostedOct 110/01/2024, 09:16 AM
Post content

Post content

Пахта секвестрацияси деган атамани эшитиб қолдим. Лекин маъноси нималиги билан қизиқмадим. Чунки соҳалар жуда кўп, атамалар тугамайди, абревиатуралар чексиз. Ва булар доимий равишда кенгайиб бораверади. Яъни, ортиқча билимга эҳтиёт бўлиш керак. Аммо, #учинчи_тўлқин даврида мутахассислар роли пасайиб бораверади, ўрнига умумийчилар, generalist’лар кириб келди. Шунинг учун блогерлар ҳамма нарса ҳақида фикр билдираверади, фақат домлалар гапирсин, деган гап одамларнинг ғашига тегади. Ушбу постмодерн даврда қайсидир соҳа(лар)ни аъло билиб, қолганлари билан яхши таниш бўлиш даркор.