TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4103

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views1,330Post view count
PostedOct 610/06/2024, 03:08 AM
Post content

Post content

Жума (4.9.24) куни бир ажойиб ҳодиса бўлди. Кўчада такси кутиб турсам, ёнимдан ўтиб кетаётган 30 ёшлардаги йигит эътиборимни тортди — таниш кўринди. Тикилиб қарасам, у ҳам тўхтади, менга қараб қолди. Ўзимни ноқулай ҳис қилдим, қаерда кўрганман, ким эди, деб ўйладим. У ҳам олдимга келиб, танидизми мени, деб исмимни айтди. 2015 йил декабрда менга ишлаётган университетимда талабага имтиҳон жавобларини сотгансан, деган айиблов қўйишган эди. Юзлаштиринглар, десам, битта талабани олиб келишган эди. Юзма-юз учраштиришганида у айбловни тасдиқламаган эди. Шу билан масала ёпилиб кетди, мен ўзи шундоқ ҳам бўшашга ариза ёзгандим, кетдим. Билсам, ҳалиги йигит ўша студент экан. Лекин деярли 9 йил ўтиб, ҳақиқат очилди. Бу йигит ўша пайтда бошқа 200 тача студент билан ўқишдан ҳайдалаётган пайти эди, балки ўқишда қолиш учун шу туҳматга рози бўлганми, деб ўйлардим. Лекин уни ҳам мажбурлашганини, ўша пайтда бу машмаша ортида аёл проректор турганини айтиб қолди, агар менга қарши айибловни тасдиқласа, ўқишни ВИП қилиб битиришини ваъда қилишган экан. Хуллас, Аллоҳ сақлаган.