Post content
Мошенниклар картангиздаги пулни ўғирлашаяпти, деб клик ё бошқа ҳамённинг СМС кодини сўрамоқчи бўлишади. Кўп ҳолларда марказий банкдан ё қайсидир бошқа банкдан қилаяпмиз, дейишади. Улар телефон қилган рақамга қайтиб чиқсангиз, телефон эгасининг қўнғироқдан хабари бўлмайди. Бу ерда бир нечта нуқталар эътиборни тортади: Телефон рақамлар ва банк карта рақамлари базаси бегоналар қўлига чиқиб кетган. Иккинчидан, республика ташқарисидан, масалан Россия зоналаридан, мобил рақамлар орқали абонентларга чиқиш очиқ. Агар шу “туйнук”лар ёпилса ҳам, анча одам ҳимояланган бўлар эди. Бундай фирибгарлар гуруҳлари катта фабрикаларга айланган, зоналарда ҳудди станокда ишлагандек ишлашади, балки мажбур қилинар, балки “план”и бордир. Хуллас, аҳолини ҳимоя қилиш керак бўлади.