TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Post content
Post content
“Сопрано клани” сериалида бир лавҳа бор. Мафия боссига ёрдамчиси айтадики, бизни ҳурмат қилишмаяпти, анавини таъзирини бериш керак, ўлдириш керак, дейди. Босс, — Коррадо Сопрано, — “биз вестерн олмаяпмиз, ўзингни бос”, деб айтади. Ҳаётда ҳам шундай ҳолатлар тез-тез учраб туради. Яқинда бир ўтиришда биттаси айтаяпти, кимдир қарз экан, адвокати ҳам бошқалар ҳам ҳалигини қаматиб юборайлик, мошенник экан, деб айтаётган экан. Хўп, уни қаматармиз, кейин ярим йилга қолмай хотини алоқага чиқади, арендага пул етмаяпти, мактабга пул етмаяпти, деб, яна ҳайрия қилишга мажбур бўламиз, дейди. Тўғри, ҳаёт вестерн эмас.