TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Post content
Post content
Бир акамиз минг бетлик китоб ўқишга одатланиб қолдилар. Маҳалла-масжидда ҳам танишларига ўқиган-қўйганларидан гапириб бераётганмишлар. Биттасига охирги воқеаларни, Украина-Россия уруши, кутилаятган катта урушни тушунтириб берибдилар. Мобилизация мақсадида, тайёрганлик сифатида уйда товуқ боқиш, мевали дарахт экиш, қўй-эчки етиштиришва ҳоказо чора-тадбирлар ҳақида гапирибдилар. Хуллас, ўша Суворовнинг «Ледокол», «Освободитель» китобларидаги концепциялар, Тимур Газининг талқинида ва ҳоказо. Ҳалиги киши жим бўлиб қолибди. Кейин эса, – Бобомурод, китобингда яна неча бет қолди ўқилмаган, деб сўрабди. 70 бет, деса акамиз, қўй, ўша китобни ўқимагин, тугатмагин, деярмиш.