TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4143

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views975Post view count
PostedOct 2810/28/2024, 04:16 AM
Post content

Post content

Афсуски, бизнинг амалдорларимиз нима модага кирса, ўшани ўйламасдан давлатчиликка олиб кираверишади. Каримов пайтида бу исламофобия эди, хурсанд бўлиб, АҚШдан, Хитойдан олдин уюштирилган портлашларни йўлга қўйдик, концлагерлар қурдик, ўзимизни халқимизга қарши уруш қилдик. Мана энди “гендер тенглиги", "феминизм" деган, ғарбда ҳам эскирган, ўзини оқламаган парадигмаларни эпчиллик билан олиб кирдик. Гоҳида ўз фикримизни ҳам айтиб туриш керак бўлади. Бунга мисол, Комилов Украинага бўлган Россия тажовузи ҳақидаги фикри эди. Тўғри, Россия босим ўтказди (нималарнидир транзитини тўхтатиб қўйиб), у одамни ишдан олишди, лекин бу нарсалар ҳам керак, умуман сассиз бўлиб қолмаслигимиз, ресурсларимизни махфий шартномалар билан қўш қўллаб бериб юборавермаслигимиз лозим бўлади. Алишер Қодировга қарши Россиянинг норозилиги ҳам яхши сигнал — гап Россияга қарши гапиришимизда эмас, ёки ўз фикримизга эга бўлишимизда эмас, балки ўша фикр ва мулоҳазаларни айнан рус тилида оммага олиб чиқишимизда, — шуниси ёқмайди. Чеченлар ҳам билганини гапиради, босқинчи дейди, қароқчи дейди, лекин чеченчасига, русчада эмас. Замонавий Ўрда архитектураси шундай қурилган. Яъни, биз ўзбек тилини ҳам қаттиқ ишлатишимиз лозим бўлади ва охирги 6-7 йилга шаклланган дунёқарашимизни русчада гапиришимиз шарт. Чунки ҳали қуръалар ташлангани йўқ, Янги Хазария бўладими, бошқами, жараёнлар тугагани йўқ, кейинги, 2-, 3-босқичларда ким ҳукмрон бўлиши ҳали аниқ эмас. 1-босқич: мусулмонлар ҳам одам, бизнинг қонимиз ҳам сизларникига ўхшаб, қизил… Биз ҳам бормиз. 2-босқич: мусулмонлар ўз ҳаётларини ҳеч кимга асосламасдан яшашни бошлашлиги, ҳеч кимга ҳақлигини, мавжудлигини исботламасдан давом эттириши. “Инсон ҳуқуқлари” ва ҳоказо халқаро (аслида эса фақат Европа, Шимолий Америка ва Австралия) декларация ва келишувларга таянмасдан, борлигимизнинг ўзи ҳақ-ҳуқуқларимизга эга бўлишга, талаб қилишга етарли эканлигини англаш. Энди айнан ўзбеклар* — катта оға. 3-босқич: 2050-2060 йилларга бориб, Россия аҳолисига айланиш, популяция қилиш. * * * “Ўзбек” ва “мусулмон” тушунчалари бир-биридан фарқли албатта, лекин, гоҳида, улардан синомим сифатида фойдаланилади.