TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4149

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views1,490Post view count
PostedOct 2910/29/2024, 04:23 AM
Post content

Post content

Назарий жиҳатдан цивилизациялар ўта фарқли бўлиши мумкин, фалсафаси мураккаб, тушуниш қийин, идеологияси қандайдир абстракцияларга тўла ва ҳоказо ва ҳоказо. Лекин ҳар қандай дунёқараш, ёки маданиятнинг воқеликда амалий кўриниши чекланган инструментлар билан белгиланади. Бугун Donnie Brasco фильмидан бир лавҳага кўзим тушди, Аль Пачинонинг қаҳрамони мафияга янги кирмоқчи бўлган шогирдига дарс ўтаяпти. Ва мўйловларингни олдириб ташла, дейди. Ҳудди кунимиздаги Ўзбекистонда каби, Ислом билан Рум айнан соқол масаласи билан, рўмол масаласи билан бир-бирининг территориясига тажовуз қилгандек. Ëки ўша АҚШдаги ўта либераллар ўзини қандай ажратаяпти? Кўкнор, наша ва аналоглари билан. Ҳуддики шунча минг йиллик инсоният тарихида бошқа веқеликда янгилик қила олмаганимиздек, ўта замонавийлар қўзиқорин чеккани билан фахрланади, ваҳоланки, бутун шаманизм қўзиқорин чекишга ва шу орқали жинлар билан алоқага киришга асосланган. Яъни, ҳаётда янгилик деярли йўқ, яхшилаб қараса, ўша нарса минг йил олдин ҳам бўлган — гомосексуализмми, одам савдосими, нима бўлса ҳам. Амалиётда инструментлар чекланган, фалсафа қанчалик фарқли бўлмасин. Иқтисод ҳам шундай: Арасту айтиб кетганидек, иқтисодиёт икки турли бўлади: экономия ва хрематистика (ҳаммага фойдали иқтисод, ё фақат ўзи бойиши учун совдо).