TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4152

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views1,070Post view count
PostedOct 3110/31/2024, 05:40 AM
Post content

Post content

* Qora Apelsin cut off date — not included from this date * Иқтисодиёт икки турга бўлинган, дедик, биринчисида “муҳими, мен бойишим керак — бошқалар билан ишим йўқ”, деган установка. Иккинчисида “мен ва фарзандларим қорни тўймаса ҳам, қўшнимнинг болалари очидан ўлмасин”, деган ишонч ётади. Биринчиси паразитик мафкура, хрематистика, иккинчиси эса аънавий ёндашув — экономия. Муаммо шундаки, ҳар янги авлодга буни тушунтириш лозим. Ва миллат яшаб қолиши учун кимдир қаердадир, ҳокимиятнинг юқори қисмларида ҳам экономияни тушуниши, уни қўллай олиши, турли иқтисодий ва сиёсий инструментлар хрематистика ёки экономиямияга мансублигини билиши лозим, ва экономиянинг тарафдорлари бўлиши керак. Иккинчи жаҳон уруши олдидан Сталин вазирларни ёшартирган, янги вазирларни тайинлаган эди. Лекин ундан ташқари, вазирлар маҳкамасининг асосоий қисми патриарх Никон 1652-1666 йилларда ўтказган реформадан олдинги христианларга мансуб эди, “старообрядцы”, деган. Улар анча миллатпарвар, бутун жамоани ўйлайдиган инсонлар бўлган (Украиналик Совет функционерларидан фарқли ўлароқ). Яъни, миллат учун экономия тарафдорлари муҳим, Ислом ҳам идеология ва сиёсат борасида шунга эътибор беради, жамоа мулки, жамоага зараркунандалик, паразитликни ажратади, фарқлайди, қарши ташвиқот оборади. Афсуски, ҳозирда бир “оттепель” бўлиб ўтди, тарафлар аралашиб кетганди, лекин хрематистлар ажралишга, ҳокимиятни фақат ўзиники қилишга уриняпти. Тепага ким чиқа олиши турли ижтимоий фильтрлар билан назорат қилинади — ароқ ичиши керак, иштон-рўмолсиз бўлиши керак, соқоли борлар давлат ишида ишлолмайди; балки етим бола ва қизларни зўрлаш ҳам шундай фильтр бўлгандир, бундай хулосага жазолар ўта енгиллиги ишора қилади. Нафақат адлиячилар, бошқа ҳокимият идоралари ҳам етимхона хизматларидан фойдалангандир. Яъни, ҳокимиятда фақат шаблон билан ўйлайдиган, ўзини эҳтиёт қиладиган, сиёсатда янгилик қила олмайдиган, унга қарши компромат мавжуд бўлган шахслар ишлаши мумкин қилиняпти. Қолаверса, “Малика”ни соқоллилардан тозалашди, йиллар давомида провокациялар уюштиришди Ички ишлар вазирлиги ходимлари (соқолларни куч билан қиришни эсланг). Аммо гап соқол-ҳижобда эмас, унинг ортидаги адолатда. Бутун миллатни судхўрлик, кредит гирдобига, порахўрлик ва монополияларга, қариндош-уруғчиликка тортиш бу айнан паразитизм, айнан миллатга душманлик, минг намоз ўқийдими, онасини Умрага олиб бормайдими. Муҳим ва зарарли нарсаларга эътибор қаратиш керак, биз эса шакл билан овора бўламиз, ўша неожадидлар ҳам “республикачилик”, деган гапи ҳам чала, ҳеч қандай муҳим нарсани ўз ичига олмаган.