TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Post content
Post content
Қайсидир радиоимизга қўнғироқ бўлаяпти, айёмларингиз билан, деб, тингловчи салом бераяпти, аликни олгандан кейин бошловчи банк кредитлари бўйича викторина саволини бераяпти, яъни одамлар бошида “каша”. Ўзи жума билан табриклар йўқ эди, удумга киритдик, кейин бунинг учун қамашга бошладик, энди “ассалом”, деб, судхўрликдан радиовикториналар уюштиряпмиз. Абсурд, сюрреализмнинг ўзгинаси, ҳудди танишимнинг гапига ўхшайди, ҳаммомга қизларни олиб боргандик, дам олишга, бир маҳал ҳалиги фоҳишани орқамачаси фойдаланаман, десам, йўқ, деяпти, иффатни қаранг, иффатни… Погонли ходимлар ҳам “кнопочный” телефонларга ўтишятган эмиш, телеграмидан ёт нарсалар топилгани учун жавобга тортилаяпти экан ҳамкасблари. Миямизда хаос ўрнашди.