TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Post content
Post content
Ўранган қиз-аёлларга икки хил муносабатда бўлишади: буларни ҳижоб ўрашга мажбурлашган, ёки умуман ўранганларнинг овози чиқмасин, бир чеккада ўтирсин. У ҳолатда ҳам, бу ҳолатда ҳам ҳалиги инсонларнинг субъектлиги инкор қилинади, яъни ўз иродасига кўра, ўз хоҳишига кўра муслималикни, мусулмон аёлликни танлагани, ҳатто, мавжудлиги сўроқ қилинади. Фақат замонавий аёллар эркин — қолганлар эса зўравонлик қурбонлари бўлиб чиқади. Аслида, тўрт тоифага қарашимиз мумкин: ўз иродаси билан ҳижобланган, мажбурланиб рўмол ўраган, мажбурланиб ечинтирилган ва ўз хоҳиши билан ечиниб юрган. Яъни, иккала лагерда ҳам мажбурлаш диапозони албатта мавжуд. Лекин унутмаслигимиз керакки, исталган цивилизация бу мажбурлаш маҳсулидир.