TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4436

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views1,400Post view count
PostedMar 1403/14/2025, 03:15 PM
Post content

Post content

Хитойликлар кириб келаётганини ҳамма турлича талқин қилаяпти. Ҳозир бир фикрни эшитиб қолдим, Манхеттенда ҳам чайнатаун бор, Москвада ҳам хитойликлар яшаб, ишлаб келаяпти, дейишмоқда. Лекини бор. Бизда хитойликлар бозорларни эгаллаяпти, ошхона-ресторан, деҳқончилик, ер савдосига кириб келаяпти. Бу эса халқни тирик қолиш манбаъларидан узиш дегани. Тўғри тушунишимиз керак, таржимон, амалдор, ёзувчилар фақатгина деҳқон ва савдогарнинг меҳнати устида яшайди, уларнинг ишига қўшимча қиймат қўшади. Шунинг учун жорий ҳолатга интервенция, деб қарамоқдаман. Бу оддийгина "инвестиция киритиш" эмас, балки ҳам қуйидан, ҳам юқоридан колонизацияга мисол. Тошкентни ҳам қандай қўлга олишганди? "Ипподром"ни ремонтга ёпиб. Шунинг учун романтикага берилмайлик. Улар ўзлари бозорда сотувчилик қилади, ўзлари деҳқончилик қилади, ўзлари турист бўлиб, ўзлари хитойликларга хизмат қилади. Халққа ҳам қандайдир катта ижобий таъсир етиб боради, деган хаёлдан узоқдаман. Биздаги коррупция, таниш-билишчилик, қуда-андачилик, порахўрликни сақлаб қолаверишади, бу ўйинларни улар ҳам яхши билади. Хитойликлар қандай стратегия тутади, дейдиганларга, ҳеч қандай янги стратегия бўлмайди, Уйғуристон, ё Тибетдаги ишларини қайтаришади, камералар ўрнатилган, бозорларни эгаллашаяпти, хуллас, қора халқ яна пахтага ҳайдалади, дердим-ку, лекин сув етмаса керак.