TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4450

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views1,140Post view count
PostedMar 2303/23/2025, 07:10 PM
Post content

Post content

Рум деганда, Ғарб маданияти, дунёқараши, фалсафасини тушуниш керак. Рум қулдорчиликка асосланган империалистик тузум бўлган. Ғарбга кўчиб, у ерда ҳам илдиз отган, англосакслар, Австрия, Италия шаҳарлари, немис қироллик оилалари мустамлака қилиб босиб олган Россия, Франция, замонавий АҚШ ҳам – булар барчаси ўша эски Румнинг акси, у ёки бу аниқликда. Путин Румга (Рим империясига) бир неча йил олдин бир воқеа орқали тавсиф бериб кетган эди: Рум қўшинлари Карфагенни қўлга киритгандан кейин ўша ҳудуднинг тупроқларига туз сепиб чиқишадики, у ерда ҳеч нарса ўсмасин, деб. Бу энди қанчалик тарихда бўлган, ёки ўрта асрлар уйдурмасими, йўқми, лекин Румнинг геноцидда қоришган ДНКсини яхши тасвирлайди. Ҳозирги Исроилнинг Ғазодаги геноциди ҳам айнан Ғарбнинг колониал сиёсатидир, фақатгина чалғитиш учун “буюк яҳудий давлати” ва сионизмни ихтиро қилишган. Исроил АҚШда кучли лоббига эга, АҚШни жуҳудлар бошқаради, деган гап ҳам тўлалигича сафсата – сионист лоббиси Америкада биринчи йигирматаликка ҳам кирмайди; 2023-2025 йил бошигача Ғазога (Тошкентдан сағал катта жой) 85 000 – 100 000 минг тонна бомба ташланди, бу Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаларидан 2-2,5 марта кўпроқ. А бу бомбаларни Исроил ўзи ишлаб чиқарганми? АҚШ ва НАТО мамлакатлари бериб келаяпти. Яъни Исроил бу айнан Ғарбнинг мустамлака лойиҳаси, фақатгина ярмолка кийиб олган, эртага бир айланиб, тозаланиб олишади. 1492 йилгача Европада пахтадан мато кийилмаган, чунки пахтани Усмонийлар ва Ҳиндистон етиштирган, Ғарб эса мусулмонлар билан савдо қилгиси келмаган; фақатгина конкистадорлар Мексикага бориб, у ерда пахта етиштирилишини кўриб, уни Европага импортини йўлга қўйишади, унгача Европа фақат жун мато ишлатган. Салб юришлари ҳам айнан Ғарбнинг, Рум инкарнацияларининг биринчи мустамлака лойиҳалари бўлган, ҳозирги Исроил ҳам ўша Иерусалим қироллиги ва қирол Болдвин IV салтанатининг давоми. Буни нима учун ҳижжалаб ёзаяпман, – Рум давлатчилиги Исломга қарши позицияда бўлаверади, ўзини секуляр, дунёвий, деб таништирса ҳам, Ислом нури остида маданий, сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий жиҳатдан шаклланган бўлса ҳам, нима учун судьялар кийими, университет битирувчилар кийими арабларнинг либосидан олинган...