TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4451

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views835Post view count
PostedMar 2503/25/2025, 01:34 PM
Post content

Post content

Ўлка бир айланиб мустақил бўлиб қолмайди. Тарихга қарайлик. 1453 йилда Кунстантиния Усмонлилар қўлига ўтади. Буларга қарши Венеция, Генуя ва Габсбурглар "Россия", деган конструктни қуришни бошлайди: охирги Рум (Византия) императори Константин XI Палеологнинг қиз жияни бўлмиш Софья Палеологни Иван III Васильевичга хотин қилиб олиб беришади, мақсад Москва князлигини қиролликка айлантириш эди. Йиллар ўтди, бизга Рус-Туркия урушлари, деб ўргатилган, аслида Усмонлига қарши Европа империялари иттифоқи бўлган урушлар бўлиб ўтди, яъни, Австрия Россияни оёққа турғазишга ҳаракат қилди, немис оилалари Россияда ҳокимиятни олди ва ҳоказо. Ҳатто 1692 йилдаги Қрим хони номига йўллаган хатида ҳам Петр I Московияни хонликка солиқ тўлашдан озод этиш бўйича пункт қўшади. Ва, ниҳоят, 1700 йилда Московия хонликка тўловлардан озод бўлади. Яъни, битта лойиҳани кўтариш, уни мустақил қилиш анча йил, анча меҳнат ва жонбозлик талаб этади – Австрия, Ватикан, Польша ва италияликлар деярли 250 йил курашишади.