TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4457

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views1,000Post view count
PostedMar 2703/27/2025, 10:37 AM
Post content

Post content

Шахид Болсеннинг бир видеосига кўзим тушди, кимгадир жавобан олинган, Дубайнинг ҳолатини таҳлил қилган. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, Дубай ва, умуман, БАА ғарблик туристларни жалб қилиш учун уларга алоҳида шароит яратиб беришган, Ислом аҳкомларига қарши бўлса ҳам. Албатта, БААнинг бошқа кирдикорлари ҳам бор, ташқи сиёсатида ва ҳоказо. Яъни, Тошкентни янги Дубайга айлантиришяпти, деган мулоҳазани кенгайтирадиган бўлсак, бизда ҳам Тошкентда Исломни чеклаш ишлари давом этаверади. Ичкилик, қимор, фошиҳалар саноати ва ҳоказо ривожланиб бораверади. Бекорга Тошкентни "Ипак Йўли Бангкоки", деб аташмасди. Лекин фарқлари ҳам бўлади. БААда маҳаллий араблар учун, — улар тахминан аҳолининг 10 фоизини ташкил қилишади — исломий шарт-шароитни сақлаб қўйишган, турмуши ҳам яхши ва бадавлат. Қолган 90% аҳоли эса келгиндилар, хизматкорлар, арзон ишчи кучи, оғир шароитда меҳнат қилишга мажбур. Ва ўзимизнинг ТошДубайда маҳаллий аҳоли ўша хизматчилар ролини бажариши кутилмоқда. Бу ҳақида олдин ҳам ёзгандим. Бошқача қилиб айтганда, бизда гибрид модел тадбиқ қилиниши мумкин: бир томондан Дубай, бир томондан Урумчи: маҳаллий аҳоли қашшоқлаштирилади, Ислом чекланади, келгиндиларга хизматкор қилинади, ғарблик туристлар учунми, хитойликлар учунми бу ер жаннат бўлаверади. Ҳа, мусулмон аҳоли — қиммат аҳоли. Шунинг учун Ислом ҳам фақат бойлар учун сақланиб қолинади. Қолганлар меҳнат лагерларига марҳамат. Нима учун Хитой товарлари арзон? Чунки уйғур биродарларимиздан текин (қул) ишчи кучи сифатида, қул сифатида фойдаланилмоқда. Ҳа, стерилизация қилинди, хитойликлар қонини бузди, лекин ҳозирча нимагадир ярайди, ишлатиш мумкин. Ислом шу жумладан иқтисодий адолатни ҳам тарғиб қилади. Шунинг учун мустамлакаларда унинг кенг тарқалиши, кучайиши мақсадга мувофиқ эмас. Аҳоли ўзига ўзи ёрдам бера бошлайди, давлатга боғлиқлиги камаяди, prosumer роли кучайяди, яъни, иқтисоднинг пул айланишсиз амалга ошириладиган қисми кенгаяди, одамлар бир-бирига хизматларни текинга беришади ва ҳоказо.