TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Post content
Post content
Московия турли Ғарб кучлари - иезуитлар, Папа, немислар, поляклар, - ҳаракати сабабли 1600 йиллар бошида Польшанинг бир вилоятига айланиб қолади. Буни амалга ошириш учун турли Лжедмитрийлар пайдо бўлади, исъёнлар уюштирилади ва ҳоказо. Лекин 1611 йилда полякларга қарши Московия боярлари ва амалдорлари исён кўтаришади. Агар тарихга қарасак, қаршилик қилганлар руслашган туркий уруғлар вакиллари бўлади. Ушбу қуролли кураш Московиянинг мустақиллига олиб келади. Ҳозирги куннинг назари билан қаралса, ўрисларнинг ўзи бу исённи босмачиларнинг муваффақиятли чиқиши, деб атарди.