TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4462

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views964Post view count
PostedMar 2903/29/2025, 04:15 AM
Post content

Post content

2025 йил 26 март 1984 йилда Юрий Андропов “ростини айтсам, биз ҳали ҳам ўзимиз яшаётган ва ишлаётган жамиятни тўлалигича ўрганмаганмиз”, деган эди. Ҳудди шу ҳолатни ҳозирги Ўзбекистонга ҳам айтиш мумкин – яшаётган мамлакатимиз ҳақида тўғри тасаввурга эга эмасмиз. Бу ерда халқни ва давлатчиликни ажратиб таҳлил қилайлик. Ўзбекистонга аҳолиси чала мусулмон қилинган, лекин бошқарув органлари, давлатчилиги Рум анъаналари бўйича қурилган бир минтақа, деб қараш керак, агар чуқурлашадиган бўлсак. Апартеид ҳукм сурадиган, элитаси халқига тескари бўлган территория. Рум анъанасини конституцияда ҳам инсон ва фуқарога ажратишда кўриш мумкин. Агар ўхшатадиган бўлсак, америкалик аксил-исломий ёзувчи ва блогер Роберт Спенсер бир нутқида[^1] Исроилни Яқин Шарқдаги ягона Ғарбий демократик давлат, деб атади. Ўзбекистонни ҳам Исроилга ўхшатсак бўлади, кимлар учундир давлатимиз Ўрта Осиёдаги замонавий демократия маркази намунаси, Ғарб цивилизациясининг ёввойи кучлар, хаос ўртасидаги қўрғони, деб қараш мумкиндир. Бошқа томондан, ташқи кучлар учун биз мусулмон мамлакатлигимизча қолаверамиз, элитамиз қанчалик ўзини Исломдан четга олмасин, биз ўзбекмиз, деб русча гаплашмасин, халққа дўппи кийгизмасин – Хитой учун мусулмонмиз, Исроил элчиси ҳам 2024 йилдаги Альтман билан интервьюсида Ўзбекистон мусулмонлар ўлкаси, деб кетди, тўғри, Ислом динига унчалик алоқамиз бўлмаса ҳам (араб тили курслари ёпиб юборилди, исломий китоблар чала таржима бўлади, диний таълим йўқ деса бўлади, масжидларимиз камералари Хитойга уланган, пойтахтда биттаям масжид йўқ, мадрасага йилига 20 та талаба олинадими, йўқми, масканларда намоз ўқиш жазоланади, ароқ сотиш мажбурланади ва ҳоказо ва ҳоказо). Бу мустамлакачиликнинг бошидан шундай лойиҳаланган: чала мусулмон, чала мустамлака, рус тили ҳаммага ҳам ўргатилмайди ва ҳоказо. Рум деганда, Ғарб маданияти, дунёқараши, фалсафасини тушуниш керак. Рум қулдорчиликка асосланган империалистик тузум бўлган. Ғарбга кўчиб, у ерда ҳам илдиз отган, англосакслар, Австрия, Италия шаҳарлари, немис қироллик оилалари мустамлака қилиб босиб олган Россия, Франция, замонавий АҚШ ҳам – булар барчаси ўша эски Румнинг акси, у ёки бу аниқликда. Путин Румга (Рим империясига) бир неча йил олдин бир воқеа орқали тавсиф бериб кетган эди: Рум қўшинлари Карфагенни қўлга киритгандан кейин ўша ҳудуднинг тупроқларига туз сепиб чиқишадики, у ерда ҳеч нарса ўсмасин, деб. Бу энди қанчалик тарихда бўлган, ёки ўрта асрлар уйдурмасими, йўқми, лекин Румнинг геноцидда қоришган ДНКсини яхши тасвирлайди. Ҳозирги Исроилнинг Ғазодаги геноциди ҳам айнан Ғарбнинг колониал сиёсатидир, фақатгина чалғитиш учун “буюк яҳудий давлати” ва сионизмни ихтиро қилишган. Исроилнинг АҚШда кучли лоббиси бор, АҚШни жуҳудлар бошқаради, деган гап ҳам тўлалигича сафсата – сионист лоббиси Америкада биринчи йигирматаликка ҳам кирмайди; 2023-2025 йил бошигача Ғазога (Тошкентдан сағал катта жой) 85 000 – 100 000 минг тонна бомба ташланди, бу Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаларидан 2-2,5 марта кўпроқ. А бу бомбаларни Исроил ўзи ишлаб чиқарганми? АҚШ ва НАТО мамлакатлари бериб келаяпти. Яъни Исроил бу айнан Ғарбнинг мустамлака лойиҳаси, фақатгина ярмолка кийиб олган, эртага бир айланиб, тозаланиб олишади. 1492 йилгача Европада пахтадан мато кийилмаган, чунки пахтани Усмонийлар ва Ҳиндистон етиштирган, Ғарб эса мусулмонлар билан савдо қилгиси келмаган; фақатгина конкистадорлар Мексикага бориб, у ерда пахта етиштирилишини кўриб, уни Европага импортини йўлга қўйишади, унгача Европа фақат жун мато ишлатган. Салб юришлари ҳам айнан Ғарбнинг, Рум инкарнацияларининг биринчи мустамлака лойиҳалари бўлган, ҳозирги Исроил ҳам ўша Иерусалим қироллиги ва қирол Болдвин IV салтанатининг давоми. Буни нима учун ҳижжалаб ёзаяпман, – Рум давлатчилиги Исломга қарши позицияда бўлаверади, ўзини секуляр, дунёвий, деб таништирса ҳам, Ислом нури остида маданий, сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий жиҳатдан шаклланган бўлса ҳам, нима учун судьялар кийими, университет битирувчилар кийими арабларнинг либосидан олинган...