Post content
Исломнинг табиатини тушунишдан ташқари, Румнинг табиатини ҳам тушунишимиз керак. Ҳозирги постиндустриал, “учинчи тўлқин” даврига кириш учун Рум ўзини қайта кашф этиши лозим бўлади, бунинг учун у ўзини ўзи олдин бузиши керак, йўқ қилиши керак, янги нарсага жой бўшатиб бериши шарт. Бу ҳақида олдин ҳам ёзган эдик. Шунинг учун Ғарб жамияти охирги 20-30 йил деструктив ташаббусларга тўлиб тошди: гендер тенглиги, гомосексуализм, трансвеститлик, феминизм, ювенал юстиция ва ҳоказо ва ҳоказо. Булар айнан янги даврга кириш учун тайёргарчилик, “эски дарахтларни ёқиб, янги ўрмонга жой бўшатиб бериш” эди (Ислом эса постмодерн учун [ўта мос конструктдир](https://t.me/bi_chann/4007).) Лекин айтдик, бизда давлатчилик Рум андозаси, Рум анъаналари бўйича қурилган, деб, 19 асрдан бери шундай бўлиб келаяпти. (Шунинг учун мусулмонларга давлат лавозимида соқол, ёки ҳижоб таъқиқланмаган, балки ҳаммага таъқиқланган, ўша амалдорларнинг ўзига ҳам, атрофидагиларга ҳам.) Демак, ҳалиги ўзини ўзи маҳв қилиш даври ташаббусларини ўзимизда ҳам кўра олишимиз керак. Масалан, 2018-2024 йиллар оралиғида 500 дан кўпроқ турли аёлларни ҳимоя қилувчи, статусини оширувчи, уларга тенгликни таъминловчи қонун ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилди, қабул қилинди. Бунинг оқибатида аёллар бахтли бўлиши кутилган бўлса керак. Лекин айни шу даврнинг ўзида наркобизнес учун тўсиқлар бекор қилинди, шу жумладан ҳуқуқий соҳадаги жазолар ва чекловлар. Бунинг натижасида қанчадан қанча аёлнинг фарзанди нобуд бўлди, ёшлар ва болалар орасида наркомания авжига чиқди, ёшларга қарши уруш очилди, аслида. Яъни, Румнинг жорий ўзига қаратилган деструктив табиатини ўзимизда ҳам кўриб турибмиз. Аслида Ғарб, Рум ўзлигини шунчалик йўқотдиги, шахсиятини Ислом орқали таърифлашга, талқин қилишга мажбур. Бир тушунчага дефиниция бераётганда унинг тескариси, акси, void ёрдамидан фойдаланиш мумкин. Масалан, АҚШ мудофаа вазири, Пентагон раҳбари Пит Хегсет яқинда қўлига татуировка сифатида كافر сўзини ўрдирди ва бу можарога олиб келди[^3]. Бу дегани АҚШ қуролли кучларидаги энг юқори лавозимдаги инсон ўзининг шахсиятини айнан Ислом орқали белгилашга мажбур. Бу ҳам Исломнинг сиёсий табиатини кўрсатади. Бошқа бир “Deus Vult” иборали татуси салбчиларнинг шиори бўлган – яъни Хегсет ўз жиҳодини ҳам Ислом жиҳоди орқали намоён қилишга мажбур. Албатта, бу умумий фикрни давом эттириш мумкин. Масалан, Ислом бу технология, ёки Ислом бу мафкура ҳам. Ислом бу тирик қолиш тизими. Ва ҳоказо ва ҳоказо. Румий давлатларда ҳам Исломнинг чекланган, заифлаштирилган (аттюнация қилинган) кўриниши бошқарув инструменти сифатида қўлланилаверади. Масалан, Янги Хазарияда ҳам дин сифатида ҳозирги кўринишдаги муфтият ва ярим-ҳанафийлик кенг қўлланилади ва ҳоказо. [^1]: https://www.youtube.com/watch?v=tIsYw7Wvnqs [^2]: [Управление Миром Лекции ФСБ (Ефимов)](https://youtu.be/raFJDUXDTMs?si=Mgd7xCXhi9HZoInM&t=1620) [^3]: https://www.usatoday.com/story/news/politics/2025/03/27/pete-hegseth-tattoo-kafir/82696572007/