Post content
Охирги йилларда аёллар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича 500 та ҳужжат ишлаб чиқилган, қабул қилинган, деган маълумотни эшитдим. Бунинг учун минглаб ҳуқуқшунос, иқтисодчи, депутат ва сенаторлар ишлади. Лекин жамиятнинг қайсидир аъзоларини, қайсидир классни алоҳида ажратиб, фақат уларга эътибор қаратиш ижобий натижа бермайди. Оилада ҳам ҳамма муҳим, ёш бола бўладими, отами, онами, қарияларми. Фақат биттасини ажратиш, қўллаб-қувватлаш, ёки жабрдийдасан, дейиш зарарига ишлайди. Аёлларни шунчалик ўйлаётган эканмиз, шу даврнинг ўзида наркосавдони қад кўтарилишига нима учун йўл очиб бердик? Айнан қонунлар бекор қилинди, жавобгарлик олиб ташланди. Натижада ўша оналарнинг фарзанди нобуд бўлди, уйи куйди. Тимур Гази айтади (ёки Фурсовмиди?..), сайлов тизимининг киритилиши сабаби, янги Наполеонлар чиқмасин, деган мақсадда жорий этилди. Яъни, тизимни бузиб ташлайдиган иқтидорли халқ вакили пайдо бўлишининг олдини олиш. "Учинчи тўлқин"да Тоффлер сайлов тизимини халқни ҳокимиятдан четлатиш учун, дейди. Халқ 4 йилда бир овоз беради, лекин ижро ҳокимияти вакили ҳар куни қарор қабул қилади.