Post content
Жамият ва гуруҳлар тартибли тизимли онгли ҳаракати вужудга келаётганини тизим баъзи бир маркерларга қараб билади. Фарзандларимга қайтарадиган нарсам, бошқалар билан қўшилишиб пул йиғмаларинг, бошқалар билан қўшилишиб спорт ўйинлари ўйнамаларинг, дейман. Ўзбеклар пул йиғадиган бўлса, уларнинг бўйнига осонликча "байтулмол ташкил қилибди булар, терроризмни молиялаштиришмоқчи", деган иддаоларни қўйиш мумкин. Спортзал эса янги адептларни вербовка қилишга, шпикларни ажратишга осон жой. Эслайлик, "Вагнер" ҳам қамоқхоналардан ташқари спортга, айниқса жамоавий спортга қатнайдиганларни ёллашга ўтишган эди. Хуллас, бу классика, китобда ёзилган "қизил байроқ"лар, маркерлар, буни англаш учун одам пешонасида ўнта юлдуз бўлиши шарт эмас, — уйда йога қилларинг, общак/черная касса, деган нарсаларга аралашмаларинг... Лекин общакни кенгроқ маънода тушунса бўлади. Масалан, шерик сифатида эгалик қилаётган компаниянгизда ҳам "ривожланиш учун", деган баҳоналарда фойда сифатида тарқатилмайдиган пулларни сақлаб қолинишига қарши бўлишингиз мумкин. Масалан, дивидендга 1000 доллар чиқиши керак, лекин 200 доллари фирмада қолади, "ривожланиш"га, деб айтилади. У пул нима бўлади, талон-тарожми, ёки бошқами. Агар шундай сақланиб қўйилса, мақсадли ишлатилиниши лозим бўлади. Лекин яна юқорироққа кўтарилсак, давлат бюджетлари ҳам ҳудди шундай. Қарши тарафнинг, душман тарафнинг, ёки мустамлаканинг ("учинчи дунё", "ривожланаётган" давлатнинг) бюджети ҳам тўлалигича сарф бўлиб кетиши керак: ўғирланадими, инфраструктурага ишлатилинадими, кредит тўловларини тўлашга ишлатадими, муҳими, қўлида капитал аккумуляция бўлмасин, фақат шу йилни яшашга етсин, керакли лойиҳаларни амалга ошириш учун эса қарз олсин, назорат остида бўлсин. Бу ҳам урушнинг, назоратнинг, ривожланишнинг олдини олишнинг таъсирчан усули. Бу борада бошқа мулоҳаза пайдо бўлади. Хўп, шунча "ўғирланган" пуллар, шунча "коррупция", криптовалюта операциялари, қиморга алоқали транзакциялар ростан ҳам ўғирланган маблағларми, ёки кимдандир беркитилган транзакцияларми? Балки ҳалиги "ўғирланган", деган пуллар бошқа мақсадларда ишлатилгандир, экипировка олишга, қурол-яроқ заводини қуришга ва ҳоказо ва ҳоказо. Бу эски схема, Совет Иттифоқи нафақат ҳарбий бюджетни армияга сарф қилган, балки бошқа идора ва вазирликларнинг бюджетини ҳам ҳарбий соҳага кетказган, шу тариқа асл кучини беркитган, ниятларини ошкор қилмаган, дезинформация қилган. Тизим, деганда кенг маънони тушуниш керак, Франция разведкасими, Хитой ГРУсими, бошқами, қолаверса, бундай маркерлар ҳам талайгина, булар умумий мулоҳаза эди.