TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4486

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views1,010Post view count
PostedApr 404/04/2025, 02:30 PM
Post content

Post content

Масалан, замонавий аёллар нима учун бунчалик "жасур", бемалол, ҳеч кимдан тап тортмайди, беадаблик қила олади? Чунки уларни давлат қўллаб қувватлайди. Бироқ, айтиб ўтганимиздек, давлат ҳаммани ҳам ҳимоя қилмайди, бу (биздаги) давлатчилик мафкурасига тўғри келмайди, ҳаммани ҳимоя қилса, кимдан ресурсларни экстракция қилади, ким ишлайди, ким туғади? Яъни, давлат фақат Элизиум аҳолига хизмат кўрсатади. Бу дегани, қолганлар яшаб қолиши учун бошқа тизимдан фойдаланиши керак, масалан Исломдан. * * * 2023 йил 4 апрел Оила бизга нима учун керак, боринг ана Ўзбекистон шароитида? Жавоб оддий, – тирик қолиш учун. Чунки Ғарбдаги ё Совет давридаги ижтимоий ва сиёсий институтлар бизда бор бўлгани билан, ишламайди. На пенсия тизими йўқ (бор, деб оғзимга урманг, пенсияга яшаб кўринг, ҳаммаси хўжакўрсинга, ҳудди бизларни шонли-шавкатли Ғарб маймун, деб кўрмаслиги учун сиёсий партияларимиз, конституциямиз, профсоюзларимиз бор, дегандек гап, ишламаса ҳам), соғлиқни сақлаш тизими пулли, қариялар уйи йўқ, ва ҳоказо ва ҳоказо. Кўчада ёши катта аёл киши ахлат титиб, баклажка йиғаётганини гувоҳи бўлдим. Қайси омбудсмен ё вазирлик шундай инсонларнинг кафиллигини олади? Қолаверса, ҳозирги даврда, давлат кучи қирқилиб, ҳокимият корпоратив структураларга ўтаётган бир паллада, аҳолининг ижтимоий ҳимояси ҳеч кимга керак эмас. Хуллас, халқ ақилли, гапириб, тушунтириб бера олмаса ҳам. Гендер тенглиги, қизларингизни ўқитинг, деган гапларга ишонмайди, – туғаверади, чунки фарзандлар қариганда айнан шундай ижтимоий-моддий қалқон, айнан оила келажакка инвестиция. #h