Post content
"Учинчи тўлқин"да оила жамиятнинг асосий иқтисодий-ижтимоий базаси, ядровий органига айланди, деяпмиз. Қолган институционал ташкилотлар эса оилага мослашади. Мен кўраяётган муаммо шуки, биз ўзимиз оила таърифини ва оила функциясинини тўлиқ англаб етмаяпмиз. Масалан, "анъанавий оила" атамаси ҳам мужмал тушунча. Қайси даврнинг оила институтини аънавий деймиз? Индустриал даврникиними? Ота-она ва иккита фарзандли оиланими? Қарияларсиз, қариндош-уруғсиз ҳолатиними? Бу ҳудди "ўзбек миллати" ва "миллийлик" билан боғлиқ тушунмовчиликка ўхшайди. Миллий услубда кийиниш қайси даврдан илҳомланади? Оиланинг функциясига келадиган бўлсак, яна учинчи тўлқин оиласини қандайдир клуб ёки жамиятнинг бошқа ташкилотлари билан аралаштириб юборяпмиз. Ҳозирги ўзбек оилаларига нисбатан кўтарилган танқидларга қарайдиган бўлсак, бу тушунмовчиликни кўриш мумкин. Оилаларимизни тирик қолиш, насл қолдириш учун мўлжалланган иерархик гуруҳларга тенглаштираман. Масалан, АҚШ спецназ гуруҳи билан ишлаган танишим айтиб бераяпти: қайсидир аскар сержантга (яъни шахсий таркиб раҳбарига) ёқмади, шунда сержант ҳалиги аскарни чақириб, отжимание қилишга буйруқ берди. Ва машқ давом этаверган, охири аскар тўғри тушуниб, қуролли кучлардан бўшашга рухсат сўраган. Яъни, сержант ҳалиги гуруҳга мос тушмаган аскардан қутилган, уни лавозимидан бўшатган, гуруҳдан ҳайдаган. Ва буни гуруҳ (АҚШ армиясида "ҳужра" дейилади) офицер ва сержанти ўзлари ҳал қилган. Чунки бу жанговор гуруҳ, Ироқ, Сурия, Афғонистонда ойлаб қолиб кетади, ҳаммадан 100 фоизлик садоқат, ишчанлик ва ғайрат талаб этилади. Душманлар орасида ҳизмат қилишади, уларни ҳеч ким аяб ўтирмайди, ташқаридан ёрдам ҳам келмаслиги мумкин ва ҳоказо. Ëки Хитойда 10 ёш атрофидаги болаларни бошқа шаҳарга олиб кетишар экан, интернатга, икки йилча тарбия қилиб, ўқитишар экан. Агар шу даврда бола ўзини кўрсатса, у ҳолда давлат унга сармоя қилишни, эътибор беришни давом этар экан; лоқайд болаларни эса шаҳрига қайтариш экан, ҳаётида икки шанс беришмас экан. Ва мен оилаларимизни ҳудди шундай ўта баланд талаблар қўйиладиган, душманона муҳитда фаолият кўрсатувчи бир орган, деб кўраман. Албатта, цивилизациялар рақобати мавжуд. Шунинг учун биздаги оила ячейкаларини иерархик патриархал жанговор структурага эга гуруҳлардан клублар (яъни раҳбарсиз, факультатив бирлашмалар) даражасига тушуришмоқчи бўлишади. Шунинг учун совчи, қайнона, отин ойи роллари таҳлил қилинади, давомли танқид қилинади ва дискредитация ва саботажга учрайверади. Йўқ, оила романтика, севги-муҳаббат, дўст топиш ёки чиройли ҳаётга эришиш механизми эмас. Булар бўлса — яхши, бўлмаса муҳим эмас. Мақсад эса тарқоқ (марказлашмаган), ҳатто бошқарув нодалари бўлмаган тармоқ табиатли, бир неча авлодни ўз ичига олувчи, ўз-ўзидан кўпаядиган, ҳаётий дарсларни трансфер қила оладиган, шахслар устидан зўравонликни амалга оширадиган, уларни мажбурлайдиган, аъзоларининг ҳиёнати ва хатоларини кечирмайдиган, раҳбарга эга патриархал тирик қолиш институти бўлишдир. Агар нимадир қолиб кетган бўлса, қўшимча қиларсизлар. * * * Масалан, ҳозирда Россияда ва бошқа замонавий Ғарб мамлакатларида шундай дискурс кўтариляпти — қизлар ёшлигида, ҳали ҳеч қандай жамиятга фойда келтирмаган ҳолда, фақатгина гўзаллиги сабаб асоссиз эркакларнинг эътиборини жалб қила оляпти. Ва туғиш даврини, фертил даврини ўйнаб, кулиб, аҳамиятсиз ишлар билан ўтказиб юбораяпти, ўнлаб, юзлаб эркаклар қўлидан ўтяпти. Ақли кирганда эса, оила қурмоқчи бўлганда, ёши 35 бўлганда фарзандли бўлишга улгурмаяпти. Яъни, қизларни ёш бўлганда чалғитмай, оила қуришга мажбурлаш лозим, дейиляпти. Ҳозирги "учинчи тўлқин" ўзбек оиласи эса айнан ҳалиги ҳаётни кўрмаган қизларни мажбурлаб бўлса ҳам оилага, фарзандли бўлишга ундаяпти, йигитларга, эркакларга, ўқиш-бакалавр-магистратурага, ёки карьера қуришга чалғимаслигини таъминлаяпти. Бу ерда ҳам "анъанавий" ёки "миллий" сифатларини ишлатмадим, чунки ҳамма ҳар хил тушунади. Масалан, рўмолни миллий услубда ўраш деб, бизга мустамлака давримиздан қолган, рўмолни чўриларга ўхшаб ўраш, деб талаб қилишади. Йўқ, ҳозир давр ўзгарди, янги тўлқин келди. #h