Post content
Ажойиб, Голендернинг Тошкент ҳақида интервьюсида Астраханьдан келган Шайбонихон ва ўзбек уруғлари ҳақида гап кетган. * * * Ўтган йили Москва шаҳридаги Внукова аэропортидан чиқиб автобус бекатига келдим. Бекатда икки нафар ўзимизнинг қоракўз ёнимга келиб яқин ўртада чойхона борми деб сўрашди. Шевасига қараганда Қашқадарё, Жиззах, Самарқандда яшовчи қипчоқ шевасида гапирадиган юртдошларимизга ўхшатдим. Келбати ҳам даштда яшайдиган ўзимизнинг жайдари жигитларга ўхшарди. Аммо, нимагадир русча сўзларни аралаштириб гапиришарди. -Бирон жойга кетяпсиларми, -дедим қўлларидаги сумкаларига қараб. -Ҳа шимолга ишга кетяпмиз,-дейишди. Ҳайрон бўлдим, Россия фуқаролигини олганмисалар деб сўрадим. Бир бирига қараб улар ҳам ҳайрон. -Биз Астраханданмиз, қозоқмиз-деб жавоб берди бири. -Йўқ, силар қозоқмассилар ўзбексизлар- дедим. Улар ҳеч нима демадилар. Ҳайрлашиб кетишди. Лев Гумилёв ўзининг «Қадимги Рус ва Буюк Бўзқир» китобида «Рус империяси Идил ва Урал дарёси, Бўзқирда яшайдиган ўзбекларни парчалаб ташлаш учун айримларини нўғай, айримларини бошқирд, бошқаларини қозоқ деб атай бошлади» деб ёзади. Ўтган асрнинг 90-йилларида «Фан ва турмуш» журналининг бир сонида ушбу масалага кенгроқ ёндашилган бўлиб унда жумладан Емилиян Пугачев қўзғолини ҳақида гап борарди. Айтишларича Екетирина қўзғолонни бостиришга буйруқ бераркан (адашмасам Суворовга) қўзғолончилар олдига шундай шарт қўясан дейди: 1-Динидан кечиб (табийки ислом динидан) православ динига ўтишсин. 2-Барча аҳоли турк-ислом исмларидан воз кечиб славян-православ исм шарифга ўтишсин. «Кимки шу шартларга кўнса тирик қолдирилсин, қолганлар қатл қилинсин»-деб буюрган Екетирина. (Мазкур мақолани ўқиганимда 10-11 ёшли бола бўлганман, айрим тафсилотлари унчалик тўғри бўлмаса айбга буюрмайсиз азиз ўқувчилар) Қўзғалон аёвсиз бостирилган. Кўплаб беклар жонларини сақлаб қолиш учун православ динини қабул қилишган, уларга эргашганларнинг кўпчилиги шундай йўл тутишган. Рус аристократиясидаги Юсупов, Кантемировлар шулар жумласиндандир. Рози бўлмаганларнинг ҳаммаси қириб ташланган. Емилиян Пугачев ҳам асли турк тилли бўлган, катта эҳтимол билан қатл этилгандан сўнг солномаларга рус исми билан ёзиб қолдирилган. Ўша даврда русларнинг сони қандайдир 50-70 йил ичида икки баравар кўпайганлигининг ҳам асосий сабаби шу-мажбурий ўрислаштириш аслида. Айнан шу даврда кўплаб топонимлар жумладан Идил ва Ёйиқ дарёлари Волга ва Урал номларига ўзгартирилган. Энди бирламчи масалага қайтсак. Ўша ўзини қозоқ деган Астраханлик йигитлар аслида ўзбеклардир. Бошқирдлар, қумиқлар ва нўғайлар ҳам ўзбеклардир. Фақат русларнинг айирмакашлик сиёсати биз ўзбекларни парчалаб ташлаган, халос. Мен Россияда ишлайман. Ўрис бошлиғим бизнинг қонимиз(русларнинг)нинг ярими «мўғил» қони дейди. Бошқача қилиб айтганда ўрисларнинг камида учдан бири ўрислаштирилган ўзбеклардир. Яқинда интернетда бир видео кўриб қолдим. Унда Дон казаклари ўтган асрнинг 20-йилларигача уйларида турк (ўзбек) тилида гаплашишганлигини фактлар билан келтирилган. Биз ўзбеклар турк халқларининг бош бўғинимиз. Лекин буни доим ҳам билавермаймиз. https://www.facebook.com/groups/246149995752425/?multi_permalinks=2404949083205828&hoisted_section_header_type=recently_seen