Post content
Каримов пайтида халқ табақалишини иложи борича яширишга ҳаракат қилишарди. Чиройли автомобил рақамларини ахлат машиналарга оддий автомобилларга беришарди, амалдорлар яхшироқ уйларини (5-6 млн$) сотишга ийманишарди, кўзга кўриниб қолмаслик учун. Ҳозир эса бемалол бўлиб қолди. Понт, бойликни кўз-кўз қилиш, амалдор билан тадбиркорларнинг чатишиб кетиши. Масалан, Порошенко президент бўлганда анча вақтгача ROSHEN фабрикаларини ишончли бошқарувга Ротшильдлар структурасига топширмоқчи бўлганди, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш учун. Бизда эса шаҳар ҳокимини тадбиркор эканлигини эълон қилиб, бу билан фахрланишга нима дейсиз... Амалдорлар пулга, катта пулга ўрганиш ҳосил қилганликларини қаердан билса бўлади, улар ўз таналарини севишни бошлашди, эстетик ва пластик жарроҳларга мурожаат қилишмоқда. Чунки тўғрида, амал бор, ҳокимият бор, буёғига ёшариш керак, бемалол яшаш керак, ўзини ўққа-чўққа урмасдан.