TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4531

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views941Post view count
PostedApr 2104/21/2025, 12:34 PM
Post content

Post content

Олдин халқни бошқариш, мустамлака қилиш осон эди. Пулли ишларда жуҳудлар, ўрислар. Кейин аста-секин аборигенлар ҳалиги элитар миллатларни сиқиб чиқара бошлади. Чунки биология, чунки ғайратлироқ. Проектировщиклар (архитектор-лойиҳачилар) ичида умуман ўзбек бўлмаганди, дейишади. Вақт ўтиб, ҳалигилар Москва ё Тель-Авивга кетди. Ҳозир банкда ҳам ўзбеклар, яъни энг ҳаром бир йўналиш, энг паразитик бир соҳа, деб олсак. Арман, ё жуҳудлар ҳам чала. Орада чеченларни ҳам олиб келишмоқчи бўлишди, лекин ҳалигилар кира олмайди. Аммо ўша конфигурацияни сақлаб қолиш керак, халқни ким "рамка"да ушлаб туради? Мен кўраётганим, халқнинг ўзидан сопини шакллантиришмоқда; колониализм колониальностьга трансформация бўлди. Яъни, четдан одам бўлиши шарт эмас, бегона миллат иш бермаяпти, шунинг учун иштимоий тизимнинг ўзи экстрактив элитани шакллантиряпти, асосий массани чегарада ушлаб турибди. Ва бунинг асосий инструменти банк тизими бўлиб қолаверади, чунки капиталга "доступ" энг таъсирчан омил бўлиб қолаверади. Масалан, банк тизимида исломий молиянинг тадбиқ этишга ҳеч кимнинг кучи етмади. Ушбу тизим орқали халқ ҳалол пул олиши чекланган, олсанг, фоиз тўлашинг керак. Ҳудди шундай, стартаплар тизимидан (ўзи мундоқ ўйлаб қаралса, ҳудди исломий молиялаштириш тизимига ўхшайди) ҳам қандайдир Ислом элементига эга ғоялар тўсилган. Бўлмаса, исломий банкинг ва молиясига қанча чиранишди... Қиморни эса бир думалаб амалиётга киритиб беришди. Яъни, халқ капиталдан ажралган. Ҳалиги мустамлакалик сақланиб турибди. Сопини ўзидан ясаш ҳам амалга ошаверади. Ўша етим хонадаги ўғил бола, қиз болаларни зўрлаш ҳам бир технология, улар катта инсон бўлганда, ҳалиги травмалари ҳаётига таъсир қилади, бошқача инсон бўлади. Яна халққа қарши бўлган қатламнинг кейинги авлодини шакллантиради.