TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4546

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views1,000Post view count
PostedApr 3004/30/2025, 03:55 AM
Post content

Post content

Кеча фикрларимни ёзиб қўйгандим. Кейин кечаси Константин Кисиннинг ушбу видеосини кўрдим. Ҳозирги Ўзбекистон ҳақида экан. Диёримизда Исломни тартибга солиш, чегарада ушлаб туришни намуна қилиб кўрсатибди. Кимлардандир интервью олганми, фикрини билганми. Ўша одатий, кенг тарқалган гаплар: "негрларга ҳуқуқ бермаларинг, соқол, ёки рўмол ўраган бўлса, давлат ишида ишлашига ҳаққи йўқ. Бизнинг аъанавий кийимимиз сипо кўриниши керак, ҳижоб ўраш, бошни ёпиш биздан эмас" ва ҳоказо ва ҳоказо. Хуллас, шуни кўриб, ҳалиги ёзганларимни чоп этяпман. * * * Гоҳида одамларнинг бир гапи қўлоққа чалинади, “мана, шунча киши Ҳажга-Умрага боради, лекин ҳаёти Исломга мос эмас, ўзгармайди, ғофиллик ва хатоларини давом эттиради”, деган. Лекин бу борада ўзим анча толерантман. Шу Умрага бўлса ҳам борибди-ку, рўмол ўрабди-ку ва ҳоказо. Масжидда болалар бемаза иш қилса ҳам индамайман, чунки гапирсам, охири ҳалигиларни ҳайдаб солишади. Ўзим тўққиз ёшдалигимда, масжидларга чиқиш бошланганда, намоз пайтида маҳалладош ўртоқларим билан ҳиринглашиб турганимни эслайман, таҳорат олганманми, йўқми, уни ҳам билмайман. Яъни, тизимимиз фақат бир томонлама фокусга эгалигини эсдан чиқармаслигимиз керак. Бир замонавий йигитга, ўзбек элитаси вакилига “мени соқолим сабаб суҳбатга чиқиришди”, десам, мен билан бахслашиб, “агар мени ҳам ички ишларга суҳбат учун чақириб, бирон нималарни тушунтиришса, қарши эмасман”, дейди. Лекин йигит ёш, раҳбариятимиз “профилактик суҳбат”, ёки бошқа юмшоқ воситани амалиётга киритганда, охир оқибат бундай ташаббуслар қамоқхоналарда совутгичда сақланадиган баклажкалардаги сувга айланишини тушунмайди ҳали. Ушбу муздек сув маҳбусларга клизма қилинади, ҳалигиларнинг буйраклари ишдан чиқиб, ўлади (бошқачасига айтадиган бўлсак, қатл қилинади). Яъни, бизда фокус бир томонлама, толерантлик ҳам бир томонлама. - - - Кўп нарсалар шартномаларга боғлиқ. Иккинчи жаҳон урушида Совет Иттифоқига ёрдам бериш шартномаси бажарилишини ўликлар сони билан белгилашган: ленд-лиз давом этиши учун ҳар куни 50 минг совет аскарлари ҳалок бўлиши керак бўлган, шу орқали ҳатти-ҳаракатлар исботланган. Агар шуни тушунсак, ҳозирда Россия-Украина орасидаги урушда содир бўлаётган тушунарсиз ва мантиқсиз ҳодисаларни, аскарларга бўлаётган муносабатни англашимиз мумкин. Нима учун руслар ўз аскарларини керак бўлса қатл қилишмоқда, нафақат командирлари, чунки буни тушуниш мумкиндир – ким дронларга қарши ҳимоясиз чиқишни хоҳлайди, бундайларга икки қават бронежилет кийдириб, отишади, натижада ичи тўкилиб тушади, ҳудди жангда ярадор бўлгандек ҳалок бўлади (аслида усуллари талайгина, лекин механика даражасига тушмайлик). Балки ҳарбий полиция қўлига тушган ярадор аскарларга ҳам ёрдам берилмайди, ҳатто сув берилмайди, уларнинг ўлиги керак; мақсад Ғарбдаги партнерларга, кураторларга Россия ўз мажбуриятларини бажараётганини кўрсатиш, АҚШ буйруғи билан амалга оширилаётган ҳарбий операция тўхтаб қолмаганлигини исботлаш. Буни айнан ўликлар сони билан асослаш мумкин. Савол туғилади: нима учун дрон операторларига қарши ҳаракатга ўтишмайди, сабаби, уруш чегараси келишув асосида ҳосил бўлган, — "договорняк", Тимур Гази тили билан айтадиган бўлсак, тарафлар ҳужумга ўтмайди. Тушунишимча Каримов пайтида ҳам шундай бўлган – Ғарбга душман керак, Совет Иттифоқи қулаб, тарих саҳнасидан чекилгандан кейин, Самуэл Хантингтон ўзининг “Маданиятлар тўқнашуви” асари билан бошлаб берган ривожланган мамлакатларнинг янги душманга, Исломга қарши кураш кампаниясига қўшилишимиз эвазига “инвестициялар” ҳамда бонуслар олишимиз шарти ҳам қамоқхоналаримизни тўлдиришимиз ва етарлича ўлик етказиб беришимиз бўлган. https://www.youtube.com/watch?v=gFw4R7299AE