TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4552

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views987Post view count
PostedMay 305/03/2025, 05:28 AM
Post content

Post content

2025 йил, 2 май Кеча паспортга расмга оладиган аёл йигитларга соқолсиз келларинг, деяпти. Олмазор тумани. Олмазор, Шайхантоҳур тумани энг қийинларидан, мусулмонлар кўп яшайди, босим анча кучли. Лекин одамлар бу талабни эҳтироссиз қабул қилаяпти. Ҳеч ким ҳаққини талаб қилмаяпти, тушунтиришга ҳаракат қилмаяпти. Кўникдик. Аҳоли билан ишлаш тактика ва стратегияси ўзгарди. Тушунишимча, ишлар тезлашиб кетди, Трамп келди, Агахан ўлди. Энди мусулмонликка мойил қатлам билан ишланмаяпти. Эътибор айнан ўзбекларга қаратилди. Тезроқ сиёсий миллатни қайта тиклаш даркор бўлиб қолди. Украинага ўхшаб, 20 йил вақт йўқ. Зудлик билан кетга иштон, бошга дўппи кийдириб, бир тану, бир жон ясаш устида ишлашяпти. Айниқса давлат ишидагиларни мажбурлаш кўзга ташланмоқда. Тизим бундан олдин сағал чекинганди, идеологияни фақат мактабларда қолдиришганди, ҳудди бир данак каби, келажак уруғи каби, мана, талаб пайдо бўлди, мобилизацияни энди бутун мамлакат бўйича бошлаб юборишди, янги "ўзбек" сиёсий миллатини ясашни бошлашмоқда. (Буни ҳудди Биринчи жаҳон урушидан кейинги Германия армиясига ўхшатиш мумкин: 100 минг одамдан ошмаслиги керак эди, немислар шу лавозимларни профессионаллар билан, офицерлар билан ушлаб туришади, вақт келганда эса ҳалиги 100 минглик корпус ростмана армияга айлантирилади.) Лекин ўрта муддатда олдимизда турган ва мобилизацияни талаб этаётган масалалардан ташқари, узоқ муддатдаги муаммоларни ҳал қилиш ҳам кўзланмоқда. Ўзбеклар янги русларга айланиши мумкин. Секин-аста Россия аҳолиси ўзбеклар билан алиштирилиши мумкин, тарихда бундай ҳолатлар бир неча марта бўлиб ўтган, бу ҳақда ёзгандим.