Post content
Патриархат тузумининг маъно ва мақсадлари нимадан иборат? Патриархат мураккаб ижтимоий тузилишга эга жамиятларни қуришга ёрдам беради; илм-фан, юқори маърифий чўққилар, қандайдир етук цивилизация айнан патриархатни талаб этади. Бунинг учун ҳар бир эркак ўз физиологик эҳтиёжлари учун аёл билан таъминланади — биологик талаби қондирилади. Патриархат бўлмаса, аёлларнинг сифатлиси, нимагадир ярайдигани 20% эркаклар томонидан ўзлаштириб олинган бўларди, эркакларнинг қолган қисмига аёллар етмас эди. Патриархатнинг қуйидан чеклови битта эркакка битта аврат бўлса, юқоридан чеклови эса эркакда фойдаланиши учун аёллар сони биттадан ошмаслиги керак. Яъни, ҳамма одамда биттадан аёли бор ҳамда биттадан ошмаслиги керак. Патриархат суъний рақобатсиз муҳит яратади, — ҳамманинг жуфти бор бўлади. "Учинчи тўлқин" даврида оилалар структураси, мақсад ва вазифалари ўзгаради, дедик. Бизда ҳам оиланинг янги формалари билан эксперимент бўлаяпти. Ва, эътиборли тарафи шуки, ҳозирдаги "кўпхотинлик" амалиёти нафақат индустриал давр учун анъанавий бўлган нуклеар оиладан (ота, она, 1-2 фарзанд — ихчам ва мобил, қарияларсиз, қариндошларсиз) фарқ қилади, балки патриархал тузум чекловларидан ҳам фориғ бўлган феномен, яъни умуман маданиятнинг кейинги босқичи. #h#учинчи_тўлқин