TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4554

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views534Post view count
PostedMay 505/05/2025, 06:03 AM
Post content

Post content

Пулнинг осони бўладими? Ҳа, бўлади. Лекин, минглаб одамларга бу имконият очиқчасига тарғиб этилишида шубҳам бор. Камида уч нафар ёшларнинг катта пулга “Ухлаганини” гувоҳи бўлдим. Крипто валюта олди-соттисига кириб қолган йигитлар эди. На инглиз тил, на рус тилни яхши биладилар. Демакки, бирон аналитика қилишга маълумот танқислигига дуч келадилар. Озгина “Ҳаводаги” пул топиб, ичида “азарт” уйғонади. Буни қимор ўйнайган лудоманларга ўхшатдим. Ишхонада арзимаган 4-5 млн сўмини криптога тикади, ҳа айнан тикади. Сармоя эмас, деб биламан. 100 минг долларга айланади, деб омадни кутади. Машинасини, телефонини, бошқа мулкини сотиб шу ишга пул тикишини кўрдим. Қарз ҳам олади. Руҳий ҳолати ғирт картада ютказган инсонга ўҳшайди. Натижада ўша 4-5 млн сўм топаётган ишхонадан хайдашади. Бутун дунёга алами бўлади. Кимки гапирса, фақат ўзи ҳаммадан ақллидек кўринади. Аслида чапақай бўлишини тасаввур этолмайди. Ота-оналар, бизнес раҳбарлар, фарзанд ва ходимлар шунақа вазиятга тушмаслиги учун насихат қилиб туринглар. Агар тушиб бўлган бўлса, руҳий ҳолатига тўғри баҳо беринг, эзманг, яхши гапиринг. Қайтаришга харакат қилинг. 30% йигитларни қайтаришга муваффақ бўлдим. Ҳуллас, картага ўхшаган нарса экан. Бир пайтлар баъзи биллиардчилар шунақа эди, лекин у ерда қуруқ омадга таянилмас эди. Омадга таяниш ўзи қанчалик қадриятимизга мос ёки мос эмаслигини бир ўқиб кўриш шарт. @alisher_rustamov