TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Post content
Post content
Зўр маркетинг ҳаётимизни ўғирлайди. Умуман эътиборсиз, арзимаган ва аҳамиятсиз нарса ва тушунчалар билан ўй-хаёлимизни, умримизни тўлдиради. Масалан, бизда бу алюмин ва пластик ромлар. Реклама орқали ромларни бизга жозибадор қилиб кўрсатишди, кап-катта кишилар, айни отга миниб, қилич-шамшир кўтариб, душманларга ҳамла қилишнинг ўрнига, ҳарамдаги аёлларини қийқиратиш ўрнига, учта камерали, бешта камерали ром ўрнатганимиз билан фаҳрланяпмиз. Қачондан бери пластик ромларга "чўчоғимиз турадиган" бўлиб қолди? Мана шу истеъмолчилар жамиятидир.