Post content
Суткадаги соатларга нисбатан ҳаётимиз ортга сурилган. Бунинг сабабларини кўрайлик. Каримов пайтида Ўзбекистонда битта соат бўлиши учун, Тошкент вақти Самарқанднинг вақтига тенглаштирилган, яъни, масалан, Тошкентда соат 8:00 бўлган бўлса, 9:00 га айлантирилган. Яна ўша даврда ёзги ва қишки даврлар вақтларидаги фарқ ҳам бекор қилинди, ҳар баҳор вақт бир соатга суриларди, масалан, баҳорда соат 9:00 соат 8:00 га айлантириларди, кузда эса эски ҳолига қайтариларди. Идоралар соат 8:00 дан иш бошларди. Ҳозир эса асосан 9:00 дан ишлайди. Натижада, Тошкент ҳудудида биз ҳуддики 3 соат ортда яшаётгандекмиз. Олдинлари бомдод намозини ўқиб, ишга кетиларди. Ҳозирда эса, масалан, соат 5 да ўқиб бўлиб, тўрт соатдан кейин ишни бошлаймиз. Ëки, олдинлари соат 8 да ишни бошлаб, соат 5 ёки 6 да ишдан қайтилса, яна кечгача бошқа ишларга вақт қоларди. Яъни, ижтимоий вақт биологик ва табиий вақтдан ортда қолган. Ўша Москва билан ҳам 3 соатлик фарқ бўлган, ҳозирда 2 соатгина.