Post content
Тошкентда кафеда ўзбек–турк, эркак–аёл аралаш ўтирибмиз, гап менинг соқолим ҳақида бошланиб қолди. Йиллар давомида атрофимдагилар хавотирда, “соқолингни ол, соқолингни ол”, деган гаплар. Иккита туркнинг ҳам соқоли бор, лекин уларга нисбатан бу масалани кўтариш ҳеч қайси ўзбек эркак ёки аёлининг хаёлига келмайди. Асосан яхши тарбия олганим учун, кулиб қўяман. Лекин, умуман олганда, бундай суҳбатлар бизда аёллар ҳуқуқи анча илгарилаб, яхшиланганлигидан дарак беради, яқин ўтмишда булар кўчар мулк ҳолатида бўлган, юзини очиб кўчага чиқа олмаган, ҳозирда эса ўзбек эркакларининг соқоли ҳақида қайғураяпти. Қолаверса, соқолни суннат учун қўйяпсанми, ёки мода учунми, деган саволнинг ўзи заиф, қандайдир аёлларнинг позициясига ўхшатаман. Соқолни мусулмон бўлганим учун қўяман, деган жавоб бўлиши керак кишида. Энди эса давлат ишидаги аёлларга миллий кийимни мажбурлаб кийдиришганлигини айтмайсизми. (Песковга ўхшаб мўйлов қўймайдими, муҳими, рўмол ўраб қўймасин, буям ҳудди соқол қўйишдек бир маркер.) Бу билар яна “ўзбек” сиёсий миллатини шакллантириш жадал бошланиб кетди. Яқинда бир танишим билан 1940 йиллардаги ўзбек миллати ҳолати ва Иккинчи жаҳон урушидаги ишлари ҳақида гаплашиб қолдик. У вақтдаги урушга миллатларни ватанпарварлик руҳида етиштиришди, 1920 йиллардан бошлаб. Ўрисларни ароқдан узоқлаштиришди, ўзбекларни болажон қилиб тарбия қилишди. Ва айнан “ўзбеклар”, “ўзбек тили” сиёсий миллат сифатида ўша даврларда шакллантирилди – 1920 йилларда ўлкамиздаги большевик ҳарбий газетасида ўзбек тилида гаплашишни тарғиб қилиш муаммоли ҳақида мақолага кўзим тушди. Бу ҳақида Адиб Халид китобларида батафсил тўхталган.