Post content
Расул Кушербаев SHAMS китоб дўконининг ёпилиши сабаби, диний китоблар сотилгани учун бўлган тазийиқ, демоқда. Яъни, китоблар ҳам сотилган, ҳамда диний китоблар ҳам сотилган. (Бизнинг контекстда "дин", "диний", "дунёвий" деганда, албатта "Ислом", "исломий", "аксилисломий" деган маъноларни тушунамиз.) Бундан олдин кимнингдир гапини ўқиб қолдим, Содиқ Ҳамид бўлса керак, унинг айтишича, бизда қатағонлар диний қатламдан бошланиб, сиёсий қатлам билан тугайди, деган. Лекин бу масаладаги фикрим, Ислом ўзи сиёсат, шунинг учун мусулмонларга қарши қатағон ҳам айнан сиёсий қатламга қарши бўлаверади. Жаслыкка мусулмонларни эмас, балки сиёсий мухолифатни қамашган, деган фикрдаман. Ëки, юқоридаги "Шамс" дўконинг китоб сотишининг ўзи ҳам етарлича "айб" иш бўлаверади. Қолаверса, ушбу китоб дўкони жойлашган Тошкентнинг ҳудудига ҳам эътибор қаратган бўлардим, у ер Тошкентнинг Европа анклави бўлган қисми билан чегарада жойлашган. У ерда исломий кутубхона ёки дўкон бўлишига йўл қўйишмайди. "Аквариум" китобида Виктор Суворов уруш ҳеч қачон тугамайди, деб ёзади. Бу ерда ҳам ҳудди шундай. Европа ҳар доим қаерга китоб дўкони, кирха, ёки масжид қурилишини назорат қилиб туради (бунга Россия, ёки Хитой ҳам ўз хиссаларини қўшишади).