TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4591

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views1,100Post view count
PostedMay 2705/27/2025, 12:30 PM
Post content

Post content

Бугун уйга сўровнома ташлаб кетишди. Турли-туман ижтимоий-иқтисодий саволлар. Тўлдиришни 11 ёшли ўғлимга топширдим. Қарасам, охирроғида динга бўлган муносабат ҳақида сўралган саволга "ишонаман", "амал қиламан" деб ёзиб қўйибди. Сўровнома жуда саводли тузилган, юқори савияда, кўриниб турибди — шаҳар ҳокимиятидан эмас, аборигенлар учун ўзбекчада махсус тайёрланган. Демак, дин деганда бутпарастлик ё христианлик ҳақида сўралмаяпти. Араблардан келган динни суриштиришяпти. "Хоббитман" деган жойи йўқ экан, шунинг учун ё "ишонмайман"ни танла ёки "модернизация қилиш керак" деган вариантини белгила, деб уқтирдим. Одам итга ҳам, битга ҳам эътиқодини дастурхон қилиб, уларни безовта қилиши шарт эмас. Ва, умуман, болани бегоналарга ишонмайдиган, ёлғон гапирадиган қилиб тарбия қилиш тарафдориман. https://www.facebook.com/100000618415579/posts/2207929532570972/?app=fbl