Post content
Жамиятимизда иккита алоҳида цивилизация ёнма-ён яшайди. Бирида аёллар ўзларини дунёга бағишлаганлар, корпорация ва давлат хизматчисига айланганлар, илм-фанда илғор, амалга интилишади, дарс беришади, тренингларда қатнашишади ва ҳоказо. Иккинчи дунёда эса аёллар учун энг муҳими ўз оилалари. Бу фундаментал фарқ. Ва аёллар фокуси қаерга қаратилишини эркаклар белгилайди. Кучли эркакда аёли оиласи билан машғул, устози ҳам эри, заифлаштирилган эркакларда эса аёллари бошқа майда нарсаларга чалғийди. * * * "Алгоритм" китобимдан: Аёллар фақат юмшоқ, “пролактинчи ит”ларга айланган эркаклар олдида эгоист бўлади. Лекин сен доминант эркак бўлсанг, аёл сен учун исталган ишни қилади. Квартирасини, автомобилини сотиб юборади сен учун, ота-онасини қаматиб юборади агар сенга озгина бўлса ҳам бу ишнинг фойдаси тегса, яъни хаёлидаги доминант эркак учун ҳамма нарсага тайёр бўлади. Ва аёл сени рози қилиш учун нималар қилишга тайёр эканлигига қараб, унинг калласида сенинг доминантлик даражангни билиб олса бўлади. Агар сенинг энг оддий ва машаққатсиз илтимосларингни бажаргиси келмаса, унинг наздида сен кўчадаги кўппаксан. Аёл киши ҳаётида доминант бўлган эркак бўлса, ундан фарзанд кўрса, ҳалиги эри ва фарзандларида “эриб” кетади, ўзини эри ва болаларига бағишлаб, бошқа ҳеч нарсага қизиқмайди, иш ҳам керак эмас, карьера ҳам қизиқтирмайди, университетда ўқишни ўйламайди ҳам. #h