TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4615

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views818Post view count
PostedJun 906/09/2025, 11:23 AM
Post content

Post content

Шарқий Туркистонда ёш болаларни, 5-6 ёш қиз ва ўғилларни савалаб, қийнаб, уриб, тепишлари бор нарса, концлагерлар қурилиши алоҳида мавзу, лекин буларни нима учун видеога олиб, тарқатилиши эса яна алоҳида бир террор инструменти. Савол туғилади, бу ёш болаларни йўқ қилиб ташлаш осонроқ эмасми? Нима учун шунча технология, сарф-ҳаражат керак? Россияда Ўрта Осиёдаги гастарбайтерларни босиб, олиб кетишади, маски-шоу қилиб таҳқирлаб, қўрқитишади. Ўзимизни эслайлик, Каримовга қарши ҳаракатлар бўлганда, маски-шоу бўларди, жамият алғов-далғов бўлиб кетарди. Ëки Украинада славян аҳолининг геноциди (ҳам украинлар, ҳам руслар йўқ қилиняпти). Агар бутун бу Россия/собиқ СССР ҳудудларига қарасак, айни шу жараёнлар 1920 йилларда ҳам содир бўлганди. Масалан, биз большевик, деган сиёсий гуруҳ Европадан келган ашкенази жуҳудлари эди. Троцкий, Каменьев, Зиновьев, Свердлов – булар жуҳуд террорчиларнинг лақаблари эди. Ҳудди Исроилнинг барча бош вазири исми, фамилиясини ўзгартиргани каби, европача исмларни Яқин Шарқ халқларига яқинлаштириш мақсадида. Ҳалиги большевиклар ҳам миллионлаб одамларни йўқ қилишган, ўша Украинада ҳам, Белоруссия, Россияда ҳам. Ҳатто Сталин Тамбовда бўлган қизил террор ҳақида, уни уюштирган большевиклар ҳақида “булар ораларига битта бўлса ҳам ўрисни олишса бўларди”, деган экан. Бизда бу ишни асосан арманларга топширишганди. Бойликлар ўғирланган, талон тарож қилинган ва ҳоказо. Ўша даврда хитойликлар ҳам бу қонли спектаклда иштирок этган, тахминларга кўра 40 минг хитойлик қизиллар, яъни большевиклар тарафида, Ленин бошчилигида қизил армияда ёлланма аскар сифатида хизмат қилган. Ва айнан шулар террорни фуқаролар урушига олиб келган. Тарих китобларида булар барчаси яхши ёритилган. Қишлоқ, шаҳарлар аҳолисини аёвсиз қийнаб ўлдирган бўлган. Булардан ташқари, Россияда яна бошқа чет эллик бригадалар жангларда қатнашган, Латиш ўқчилар, Чех корпуси, масалан. 50 минг кишилик чех корпуси жуҳудлардан ташкил топган, Россиядан 30 та кемада кетиб, қароқчилик қилиб тўплаган бойликларига Чехославакияда банк очишади, биринчи президенти ҳам айнан шу корпусдан чиқади. Яъни, ҳозирги Хитойдаги уйғурларни “тарбия”қилиш, ёш болаларни савалаш, уларни уриб, қийноқларга солиб, ўз танасидан нафратланадиган жисмонан майиб-мажруҳ ва руҳан уродларга айлантириш ҳам бир технология. Бундай ёшлигида травмага, жинсий зўрлашга учраган инсонлар катта бўлганида ҳам ажралиб туради, дунёдан аламзада бўлади, ҳаммадан ўч олмоқчи бўлади, психопат ва социопатларга айланади, инсониятдан нафратланади. Яъни, булар революцияни амалга оширадиган амалдор ва функционерларни тайёрлаш методикаси ва технологияси. Масалан, нима учун етимхоналарда болаларни зўрлашади? Бундай майиб ва ногирон инсонларнинг ичида атрофга шундай алами бўладики… Хуллас, шунга ўхшаш нарса. Ëшлигимда ҳам Чирчиқ шаҳридаги мактабнинг биринчими, иккинчими синфида ўқиётганимда, мактаб ҳовлисига ўша даврда урф бўлган хулиганлар алюмин сим билан мени савалашганди, ўша пайтдан биламан бу қанчалик куйдирадиган даражада оғриқли эканлигини. Бошқа тарафдан, видеоларда ёш болаларни бошқа ёш болалар қийнашади, бу ҳам эртанги кунда махсус хизматлар ходимларини етиштириш технологияси. Буларни ҳижжалаб ёзишимдан мақсад, ҳозир мобилизация даври эмас, балки уруш даврига ўтганмиз. Хитой янги уйғурларни етиштиряпти. Янги хитойликларни етиштиряпти. Украинада ҳам 1920, 1930 йилларда содир бўлган “очарчилик” баҳона аҳолини йўқ қилиш ишлари мана шу кунларда, охирги 3 йилда яна қайтарилди. Айни кучлар тарафидан, янги украинларни етиштириш мақсадида. Қолаверса, ҳудди Сталин шаҳар иқтисодига, индустриализацияни молиялаштириш учун қишлоқлардан арзон иш кучи сифатида деҳқонларни жалб қилганидек, бизда ҳам урбанизация давлат сиёсати даражасига етди. Яна бир арзон энергия манбаи бу “уйда ўтирган”, ҳуддики бекорчи бўлган аёллар. Уларни ҳам кўчага чиқариш ҳам янги корпоратив давлатчиликни қўллаб қувватлайди, ҳам тарбияни давлат қарамоғига ўтказади. Бекорга болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жадал кўтарилмаяпти – уларни оилаларидан “ҳимоя” қилиш керак бўлади. Қолаверса, Иттифоқ давридаги коллективизация янги мутация бўлган