Post content
кўринишларда бизда ҳам жорий этилиб келинмоқда. Натижада яна Россияга хизматкор миллат яшаймиз – уларга жамоавий бачадон вазифасини бажарамиз. 2025 йил бошидан, Трамп сайланишидан кейин бизга ҳам хитойликлар кириб келиши жадаллашди. Бу бутун Ўрта/Марказий Осиё бўйича тезлашди. Бозорлар, ерлар улар назоратига ўтиб кетаяпти, бу ҳақида ҳатто Тимур Гази 26.05.2025 йилдаги 161-стримида айтиб ўтди. Ишлаб чиқариш соҳалари, деҳқон бозорлари устидан назорат, цемент соҳасини қўлга олиш ва ҳоказо. Ва Ўзбекистондаги энг катта ўзгариш, назаримда, “ўзбек сиёсий миллати” номли гранфаллон яна қайта тикланяпти. Охирги йиллар бунга катта эътибор берилмади, аҳоли ҳар томонга ўтлаб кетди, кимдир замонавийлашди, кимдир мусулмончиликка ружу қўйди, қўйиб берса, Саудия берган бутун квотани ишлатиб, ҳажга бормоқчи бўлади. Хуллас, “ўзбек”лар яна жадал шакллантириляпти. (Гранфаллон, дегани, маъноси йўқ уюшмалар, дегани, масалан, BMW автомобиллари ҳайдовчилари гуруҳи, дегандек гап. Мақсад, бундай гуруҳларни эксплуатация қилиш. Гранфаллонлар ҳақида олдин ҳам ёзгандик.) Яъни, хулоса қилиб айтадиган бўлсам, ҳозирги жараёнларнинг ўзи катта ўзгаришларга, масалан, Янги Ўзбекистон шаклланишига, янги социализм қурилишига ва “ўзбек” ва бошқа сиёсий миллатларнинг қайта шаклланишига олиб келади, аҳоли янгитдан тарбия кўради, ўзгартирилади, комфортдан тортиб олинади. (Олдинги “ўзбек”лар билан янги “ўзбек”ларнинг бир биридан фарқи бўлади, албатта, бошқа даражада, десак бўлади.) Бутун географияни кўриб, таҳлил қилишимиз керак – барчаси бир-бирига боғлиқ, Ғазо/Исроил, Украинадаги терраформация, яъни жорий аҳолини бошқа аҳоли билан алиштириш, Янги Хазария қурилиши, Марказий Осиёдаги ўзгаришлар, Шарқий Туркистондаги геноцид ва янги одамларни шакллантириш. Буларнинг ёзишдан мақсад, охирги 5-10 йилдаги ўзгаришлар, алоҳида ҳодиса ва воқеалар нима мақсадда, нимани кўзлаб содир этилаётганлигини англаш, ўзим учун умумий тасвирни шакллантиришдир. Албатта, Тимур Гази катта уруш ҳақида кўп гапиради. Бироқ ўшангача ҳам анча ишлар бўлиб ўтади; гибрид уруш бўлиб турибди. Буни яна ўша тарих китобларини ўқиган одам 2016 йил кузидан мобилизацион ҳаракатлар бошланиб кетганини пайқаган. Ва янги асрда жорий троцкист-постмодерн-постмаъно соцкорпоратив тузумга муқобил бўлган барча сиёсий оқим ва мафкураларнинг овози ўчирилади. Ислом бўладими, бошқасими.