Post content
Эски парадигмада яшайдиган бўлсак, "кимсан, устозинг ким, ўзинг нима қилиб қўйгансан", деган саволлар билан машғул бўламиз. Лекин замон ростмана ўзгарди. Олдинлари шаҳарнинг бир бурчагига иккита китоб учун бир синф бўлиб борардик, ҳозир эса сунъий интелектларнинг ўзи бир ҳовуч. Билим ва маълумот бармоқ учига келиб қолди. Анча йиллардан бери қайтариб келаман: ҳозир қайсидир соҳадаги энг кучли мутахассислар фикри билан танишиш мумкин, бу дегани бошқаларнинг фикри муҳим бўлмай қолди. Ҳудди шундай, нимагадир шунчалик тез "шўнғиса" бўладики, 5-10 йиллик тажриба ҳам аҳамиятсиз. Буни нимага ёздим, масалан доктор Берг охирги видеоларида ўсимлик ёғлари зарари ҳақида таъкидлаяпти. Олдинлари айтиб ўтганди, қолаверса, Тошкентдаги эндокринологлар ҳам зайтун ёғи, сариёғ, топлёный (бизда, Дубайларда ҳиндча номи билан, ghee oil, бўлиб кириб келди) ёғ, оқ ёғ, зиғир ёғига ўтишган. Яъни, салат ёғи, кунгабоқар ёғи, писта, ёки пахта ёғларидан воз кечиш керак. Таркибидаги кимёвий моддалар ҳужайраларга зарар еткизар экан, бу ҳам инсулинорезистентликка олиб келар экан. Бу билан нима демоқчиман – ким ютади, эшитган гапини ким тез ҳаётига тадбиқ қила олса. Ҳа, текшириш керак, ҳа, тасдиқлаб оламиз, кейин эса чўзмасдан амалиётга оламиз. #овқатланиш_тартиби