Post content
Гоҳида шахслар, ҳаракатлар, гуруҳлар кимлигини аниқлаш учун уларга қарши ким турганига қараш лозим бўлади. Чунки кўп ҳолатда ушбу одамларни ёмон отли, инсонийликдан чиқариб юборган бўлишади, замонавий тил билан айтганда, "дегуманизация"га учраган бўлишади. Масалан, ўзбекистонлик ишчиларни Россияда қийнашаятган экан. Ким бу ишни қилаяпти, ОМОНми, Россия ИИВсими, демак, ҳалигилар ўзбекистонликларни ўзига эп кўраяпти, тенг рақиб, деб биляпти. Ëки Фаластинда, Ғазода арабларга қарши Моссад, Исроил қуролли кучлари, АҚШ пехотаси жанг қилаяпти. Ҳудди Ўзбекистонда мусулмонларга қарши СНБ ва бошқалари курашгандек. Тошкентда бир касалхонага кираверишда қурилиш ишлари бўлаятганлиги сабабли, орқа тарафдан, ҳарбий бўлимдан йўл очишибди. Соқол қўйган одам ҳарбийлар частига кириб, касалхона тараф ўтиб кетаётган экан, ўзбек офицерлари ғазабланибди, нима учун соқоллиларни киритдиларинг, деб. Яъни, ўзбек ҳарбийлари бўладими, ички ишлар ходимларими, бошқасими, махсус хизматдагиларми, ёки, энг асосийси, ўқитувчиларми, уларни ҳам кўзини ўргатиб бориш керак, улар ҳам исламафоб пропагандаси қурбонларига айланган. Бир сиёсатчи айтгандек, "стреляли по коммунизму, а попали в Россию", деб. Хуллас, рақиби ким, қайси жиддий ташкилотлар, бу ҳам ҳалигилар ҳақида маълумот беради.