TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4627

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views1,070Post view count
PostedJun 1206/12/2025, 04:59 PM
Post content

Post content

Хафа бўлманглар, ўзбек мактаблари масаласини яхшиламасак, уларни эркинликка олиб чиқмасак, ҳолат чатоқлигича қолаверади. Ўзбек мактаблари ўқитувчилари Ўзбекистон жамиятининг энг ҳуқуқсиз, энг муте, бўйни эгик бир қатлами, синфи деса бўлади. Улар орқали талабалар ҳам шундай қўй табиат, ҳаққини талаб қилолмайдиган халққа айланиб боради. Ички ишлар ҳам келиб, ўша энг оддий ўзбек мактабида тинтув уюштиради, нашида, дейди, маъруза дейди, болаларнинг телефонини титади, кийимига осилади. Рус мактабларида рус ўқувчиларининг телефонини титиб, диний нарса топсинчи. Аслида диний материал фақатгина халқни эзишга, тестостеронини тушуришга, қўрқитишга, келажакда кўтарилиши, кучайишини олдини олишга хизмат қилади. Ўзбек ўзбекни эзади. Болани ўзбек мактабларига берларинг, деб маслаҳат бераман, лекин ҳозирги ўзгаришларни кўриб, яна мажбурий дўппи кийдиришлар, миллий либос кийишларни кўриб, бу фикримни ўзгартиришга мажбур бўлаяпман. Ўғил бу мактабга бориб, 11 йилдан кейин ўзбек бўлиб чиқади. Тўғри, рус мактабларида (ўзи на ўрис ўқитувчи, на ўрис ўқувчилар қолмаган деярли) ўзига яраша камчиликлари бор, замонавий дунёқараш, куколд тарбия, фаҳш муносабатлар ва ҳоказо ва ҳоказо. Билмадим, қайсидир хусусий мактаблар бордир, жуда бўлмаса кўчадан келган текшир-текширни киритмас экан. Хуллас, бундай халқни иккига бўладиган, икки коридорли тизим билан қаерга ҳам етиб борамиз? Бир томонда тили қисиқ комплекслар орттирган биороботлар, бошқа тарафдан халқини менсимайдиган чалажон элитарийлар.