TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4630

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views1,040Post view count
PostedJun 1306/13/2025, 06:51 AM
Post content

Post content

Охирги 30 йиллик бошқарув схемаси жуда оддий — оқ соҳиблар мусулмонлар ёмон, деб ўзбекларга уқтиришди. Шунинг учун ўзбекларнинг ўзи мусулмонлар билан курашиб келади. Лекин оқ соҳиблар учун ўзбекларнинг ўзи ҳам мусулмонлигича қолавераведи, қанчалик ўзини улардан ажратмоқчи бўлмаса ҳам. 2006 йилда эслайман, Хитойда хитойлик қиз уйғурларни "хитойлик мусулмон"лар, деб атаганди. Исроил элчиси ҳам Ўзбекистон мусулмонлар мамлакати, деди. Яъни, давлат исломий бўлмаслиги мумкин, лекин халқдан хавфсираверишади. Нима қилиш кераклиги ҳақида кўп ёзмайман, чунки бунга бошқа талайгина ташкилотлар бор. Лекин бу гал ечимларни ҳам гапириб ўтса бўлади, — ўзини мусулмонман, деб ишонган ўзбекларга Исломни ҳеч қандай истисносиз, борича қабул қилишни ўргатиш керак, шунда ўзига ҳурмат, ўзига ишонч пайдо бўлади, оқ ва сариқ соҳибларга биз ҳам одаммиз, соқолимизни олганмиз, деб кўзига мўлтиллаб тикилмайди, уларнинг маъқуллашини кутмайди ва ички психологик конфликтлар ҳал бўлади, ёпилади.