Post content
Элитамиз ёшлигида травма олганга ўхшайди. Қўрқиб яшайди. Ўз фикри, ўз ўйига эга эмас. Туризмни ривожлантириш баҳонасида буларнинг хаёлида ҳамма жойга ароқ, вино, шампань қўйиш керак, ҳамма жойда фоҳишалар ва қиморхоналар бўлиши керак. 2002 йилда ўқиган китобимда, "туризм мустамлака ўлкаларда ривожланади", деган жойи бор эди. Тўғри-де, бино, атракцион, оромгоҳ қурасан, ҳуддики халққа янги иш жойлари яратилади, туристлар келиб, шойи, адрас сотиб олиб, кейф қилиб кетади, одамларни ўқитиш ҳам керак эмас, илм-фанга пул ҳам тикиш керак эмас, аксинча, қанчалик пачоқ ва ҳуқуқсиз бўлса, шунча яхши хизмат қилади. Ва бу соҳада айниқса аҳолиси ёш ўлкалар ютуққа эришади – Ғарбнинг қариган пенсионерлари бошқа ўлкалардаги ота-онаси қийналиб туғиб, катта қилган ёшларнинг хизматидан ялло қилиб фойдаланади. Яна бир салбий тарафи, туризм халқни бузади, қаллоб бўлмоқчи бўлади. Масалан, кафеларнинг овқати ҳам бир тийинга қиммат сифатсиз чиқиндига айланади, чунки турист бир марта келади, қайтиб яна келадими, йўқми, – демак шилиб олиш керак.