Post content
2024 йилдаги учрашувда савол беришганди, "ўзбек эркаклари нима учун тез қариб кетишади", деб. Шунда орангизда кимдир эрталаб зарядка қиладими, деб сўрагандим, ҳеч ким қўл кўтармади. Ўтган ҳафта таксига ўтириб, камар тақиладими, деб сўрасам, ҳайдовчи, – ёшроқ йигит, – тақманг, сизга керакмас, деди, яна сўрадим, яна тақманг, деди. Охири жаҳлим чиқиб, "камар тозами, уни ишлатишадими", деб бақириб бердим. Ўзим хижолат бўлдим. Лекин ҳатто шу камар тақиш бўйича ҳам кўп маротаба шундай бўлади, ҳайдовчиларнинг ўзи тақишимни хоҳламайди. Ҳудди шунга ўхшаш ҳодиса, ёшроқ жияним бор, ҳали қирққа чиқмаган, тоза тошканли, зарядка қилгин, фойдаси бўлади, десам, ўйлаб, ўйлаб қабул қилгандей бўлди, качокка ҳам боришинг керак, бу энди сани ёшингда мажбурий, десам, қўрқиб кетди, дунёси ағдар-тўнтар бўлиб кетди. Барибир дунёқарашимиз торлиги билиниб туради, ёллар чўрисига айланиб қолганмиз, фақат пул топиш, фақат яхши овқат ейиш, фақат тирикчилик ғами, лекин эркак муҳимроқ нарсалар учун яратилган, ҳаттоки ўша машинада камарни тақишни ҳам жиҳод ва махсус тактик тайёргарлик элементи, деб қарайман, лекин шуни ҳам қабул қила олмаймиз, ахталанган кўнглимиз қўрқоқ бўлиб қолган, йигитларга пичоқ кўтариб юрларинг, десам, чўчиб тушади. https://www.youtube.com/shorts/49qwkNQiGns