Post content
Гейдар Жемал сўфилар ҳақида қисқа ва мазмунли маълумот берган экан, бошқа интервьюсида ҳам қайтарган. Ўзбекистондаги аҳволни ҳам гапириб берган. Одамлар ҳайрон бўларди, Каримов даврида сўфилар соқол қўйиб юришарди, биров индамасди, деб. Ëшлигимда, адашмасам, 2004 йилда Термизда бир киши билан учрашиб қолганман, ўша пайтда 45-50 ёшли киши, ўзига тўқ, менга уни эшон авлодидан, деб таништиришганди, "эшон ака", деб чақиришарди, давранинг тўрида ўтирарди. Шунда менга ўша ҳафта Тошкентга дам олишга кетаётганини, — ўзи, аёли биланми ва телехи, — уч киши "Роҳат"даги гольф-клубга бормоқчилигини айтганди. Банкка бориб, 3 млн сўм олганини айтиб берганди, ўша даврда тахминан 3-3,5 минг доллар бўларди. Нақд пул билан муаммолар бўларди, одамлар билан нима ишим бор, одамлар бир оми пода, деганди. Мен ҳеч кимдан қўрқмайман, юрфакда бирга ўқиган ўртоқларим ҳозир прокурор, катта амалдорлар, деган. Адашмасам, 1988 йиллар бўлиши керак, ўша даврларда қизлар ўзини ўзи ёқиб юборарди Ўзбекистонда. "Жинсий зўравонлик", деган иборани этишиб қолгандим, телевизорда, катталардан қанақа яна жинси, киядиган жинси шим ҳақидами, деб сўраганим эсимда. Хуллас, эсимга тушган ҳолатларни ёзиб қўйяпман. https://www.youtube.com/watch?v=cbdjuVHot8k