Post content
2018 йилда ишга кирмоқчи бўлиб, бир чет эл корхонасининг турк директори билан суҳбатлашгандим. Ширкат ҳақида қисқа маълумот берди, алавийлар капитали айланади, деди. Соқолимни кўриб, биз бу ерда ундай нарсаларга вақт сарфламаймиз, соқол қўйиш мумкин эмас, деди. Яъни, мусулмонларни четлаштириш, ўзини олиб қочиш, апартеид қилиш фақат Ўзбекистонда, фақат ўзбеклар орасида эмас, Ислом глобал феномен, уни фақатгина Тошкент ёки Фарғона водийси билан чегаралаш керак эмас. Бир АҚШ қ.к. сержанти билан гаплашиб қолгандим, сенларнинг ишинг ҳам оғир экан, ҳар йил, ҳар ой битта нарсани қайтаравер экансизлар, қайтараверар экансизлар, машқ, машқ, машқ, дегандим. Ҳа, бизнинг иш одамлар билан ишлаш, сағал вақт ўтиши билан уқувлар эсдан чиқиб қолади, деганди. Бу бизга ҳам тегишли. Мусулмонлар ҳар янги авлодга, ҳар бир янги одамчалар-қаламчаларга ўз маданиятини ўргатиши керак бўлади, ҳар доим огоҳ бўлиши керак бўлади, фитналар тугамайди, давомли режа асосида амалиётга киритилаверади. 2002 йилда, адашмасам, Россияда олинган ўша замоннинг бадиий фильмини кўргандим. Эсимда қолгани, кинода иккита ёш рус йигити битта хонада яшашади, бир лавҳасида қаҳрамоннинг шериги хонага севган қизини олиб келиб, сикади. Ҳалиги бош қаҳрамон буни кўриб, бошқа тарафга ўгирилиб ётади. Хуллас, жирканчлик, тубанлик, эркакларни ахта қилиш, рашксиз ҳайвонга айлантириш... Яна эсимда қолгани, кинофильм Россия Федерацияси маданият вазирлиги томонидан молиялаштирганлиги тўғрисида титрлардаги ёзув эди. Бизда ҳам Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Женнифер Лопес концертини ташкил қилишга кўмаклашибди. Айтганча, Россия ҳукумати оилавий қадриятларни бузувчи барча объект, ташаббус ва ҳатти-ҳаракатларни таъқиқламоқчи. Кеч бўлса ҳам.